ЦРВЕНКОВСКИЙ

ЦРВЕНКОВСКИЙ (Crvenkovski) Бранко (1962.12.10, Сараево ш. яқини) — Македония давлат арбоби. Скопье ун-тининг электроника ф-тини тугатган (1986). 1986 й. дан Скопьедаги «Семос» фирмаси директори. 1990 й. дан Македония парламенти депутата, парламентнинг ташқи ишлар бўйича комиссияси раиси (1990—92). Македония мустақиллиги тўғрисидаги референдумни ўтказиш ташаббускорларидан бири. Македония Мажлиси (парламенти)нинг барча чақириқлари депутати. 1991 й. апр. дан Македония Социал-демократик иттифоқи партияси раиси. 1992—98 ва 2002—04 й. ларда Македония ҳукумати раиси. 2004 й. апр. дан Македония Республикаси президенти.


Кирилл алифбосида мақола: ЦРВЕНКОВСКИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ц ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты