ЦЮРИХ

ЦЮРИХ — Швейцариянинг шим. қис-мидаги шаҳар. Цюрих кантонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 336,8 минг киши (1998). Цюрих ва Лиммат дарёси бўйидаги порт. Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим саноат ва савдо-молия маркази. Машинасозлик, кимё, тўқимачилик, тикувчилик, ёғочсозлик, полиграфия ва озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ун-т (1833), Швейцария музейи, Кунстха-уз (14—20а. лар санъати), бадиий ҳунармандчилик музейи бор. Шаҳар Турикум кельтгерман қишлоғи ўрнида юзага келган. Илк бор шаҳар сифа-тида 929 й. да қайд этилган. 1218 й. дан империя шаҳри мақомини олган. 19-а. дан шаҳар йирик банк, саноат ва маданият марказига айланди. Меъморий ёдгорликлардан Гросмюнстер ва Фраумюнстер роман-готика соборлари (12—15-а. лар), черков (13-а.), ратуша (1694—98) ва б. сақланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЦЮРИХ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ц ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШВЕЙЦАРИЯ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты