ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ

«ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ» — Амир Телдонинг ҳарбий ва сиёсий фаолиятидан маълумот берувчи тарихий асар. «Тузуки Темур» ва «Тузукоти Темур» номлари билан аталган. Амир Темурнинг «Тузуклар» муаллифи эканлигини эътироф этадиган олимлар кўпчиликни ташкил этади. Булар орасида «Темур тузуклари»нинг инглизча таржимонлари ва ноширлари Деви ва Уайтлар, машхур турк қомусий олими Шамсуддин Сомий, қўлёзмаларнинг йирик тадқиқотчиси Н. Д. МиклухоМаклайлар ҳам бор. Бошқа бир гуруҳ олимларнинг фикрича, асар 16—17-а. ларда Ҳиндистонда ёзилган.

Асар 2 қисмдан иборат. Биринчи қисмда Амир Темурнинг таржимаи ҳоли, ижтимоийсиёсий фаолияти, унинг Мовароуннаҳрда марказий ҳокимиятни қўлга киритиши, сиёсий тарқоқликка барҳам бериши, марказлашган давлат тузиши, 27 мамлакатни, жумладан, Эрон, Афғонистон, Озарбайжон, Грузия ва Ҳиндистонни ўз тасарруфига киритиши, Олтин Ўрда ҳукмдори Тўхтамиш, турк султони Боязид I Йилдиримга қарши ҳарбий юришлари, улкан салтанатини мустаҳкамлаш учун турли ижтимоий табақаларга нисбатан қандай муносабатда бўлганлиги буюк соҳибқирон тилидан ихчам тарзда баён этилган.

Иккинчи қисм машҳур жаҳонгирнинг фарзандларига аталган ўзига хос васият, панднасиҳатлари ва ўгитларидан иборат. Унда давлатни идора этишда кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг тутуми ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини танлаш, армиянинг тузилиши ва жанг олиб бориш қоидалари, сипоҳийларнинг маоши, мамлакатни бошқариш тартиби, давлат арбоблари ва қўшин бошликларининг бурч ва вазифалари, амирлар, вазирлар ва б. мансабдорларнинг тожу тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматларини тақдирлаш йўсини ва б. хусусида гап боради.

Асар Амир Темур давридаги ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганишда асосий манба бўлиб хизмат қилади. «Темур тузуклари» («Тузуки Темурий»)нинг фанда қайд этилган илк нусхаси эски ўзбек тилда битилганлиги маълум. Бу усмоний турк ҳокимларидан бири — Яман ҳокими Жаъфар Пошо (ҳукмронлик йиллари 1607—12) нинг кутубхонасидаги туркий тилда ёзилган асар билан боғлиқ. «Тузуки Темурий»нинг суз бошида келтирилишича, ўртаосиёлик Мир Абу Толиб Ҳусайний алАризий атТурбатий Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага ҳаж қилган вақтида асарни ўқишга муяссар бўлган ва 1610 й. Жаъфар Пошонинг топшириғи билан уни форс тилига ўгирган. Бизгача ана шу форсий нусха тош босмалар, замонавий нашрлар ва қўлёзмалар шаклида етиб келган. Ҳусайний Турбатий форсча таржимани 1637 й. бобурий ҳукмдор Шоҳ Жаҳонга (1628—57) тортиқ қилган. Шоҳ Жаҳон таржима билан танишиб чиқиб, унда айрим ноаникликлар ва камчиликлар топган ҳамда йирик олим, Декан вилоятининг қозикалони Муҳаммад Ашраф Бухорийни (вафоти 1652 й.) ҳузурига чақиртириб, мазкур таржимани мўътабар асарлар, хусусан, Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома»си ва шунга ўхшаш муҳим манбаларга солиштириб чиқиш ва шу йўл билан таржимадаги хато ва камчиликларни бартараф қилишни топширган. Муҳаммад Ашраф Бухорий кўрсатмага кўра, Мир Абу Толиб алҲусайний атТурбатий нусхасини диққат билан таҳрир қилган. Шу зайлда асарнинг янги, тўлдирилган таҳрири вужудга келади ва у «Малфузоти Темурий» («Темурнинг айтганлари») ва «Воқеоти Темурий» («Темурнинг бошидан кечирганлари») номи билан танилади. Кейинчалик ундан кўплаб нусхалар кўчирилгани маълум.

Маълум бўладики, Бобурийлар салтанатида «Тузуки Темурий» асосида иккита мустақил асар вужудга келган ва уларнинг кейинги асрларда тарқалиши билан боғлиқ ўзига хос тафсилотлар бор.

«Тузуки Темурий» нусхасини дастлаб Ҳиндистонда яшаган инглиз зобити майор Деви 1779 й. да Англияга олиб келган. Сўнгра араб тили проф. инглиз майори Уайтга уни кўриб чиқиш учун топширган. Уайт «Тузуки Темурий» нинг форсча матнини нашрга тайёрлаган, майор Деви эса уни инглизчага ўгирган ва кўрсаткич, изоҳлар билан таъминлаган. Асар матни ва инглизча таржимаси 1783 й. Буюк Британиянинг Оксфорд ш. да нашр этилган.

Айнан шу нашр дунё мамлакатларига кенг таркалган ва «Тузуки Темур» ёки «Тузукоти Темур» номи билан шухрат топган. Оксфорд нашри кейинчалик ҳеч бир ўзгаришсиз, жаҳоннинг кўплаб шаҳарларида, мас., 1785 й. Калькутта, 1868, 1963 ва 1992 й. ларда Теҳрон, 1890 й. Бомбейда чоп этилган. Бу нашрлар кўплаб мамлакатларга, жумладан, Ўрта Осиёга ҳам таркалган.

Уайт ва Деви нашр этган форсча матндан таниқли шарқшунос Л. Ланглэнинг француз тилига ўгирган таржимаси 1787 й. Парижда нашр қилинди.

1892 й. Л. Ланглэнинг французча нашридан Н. П. Остроумов раҳбарлигида Тошкент гимназиясининг бир гуруҳ талабалари асарни рус тилига таржима қиддилар.

1968 ва 1992 й. ларда И. М. Мўминов ёзган қисқа сўз боши билан Н. П. Остроумов нашри чоп этилди.

«Темур тузуклари»нинг Деви ва Уайт нашри асо’ сида чиқарилган тошбосма ва кейинги нашрларидан бири асосида Алихонтўра Согуний 1967 й. Тошкентда «Тузуки Темурий»ни ўзбек тилига таржима қилган ва «Гулистон» журналида таржиманинг фақат 30 фоизи эълон этилган. Асар тўлиқ чоп этилмаганлигининг сабаби ва 1989 й. ўзбек тилига қилинган яна бир таржима хусусида акад. Б. Аҳмедов қуйидагича фикр билдирган: «…Ўша вақтда жамиятимиздаги мавжуд аҳвол, аниқроғи расмий ҳокимият маъмурларининг ўтмиш тарихимизни ўрганишга бўлган ёмон муносабати натижасида Алихонтўра Соғуний таржимаси тўла тарзда босилиб чиқмади. Яна шуни ҳам қайд этмоқ лозимки, таржиманинг босилган қисми баъзи камчиликлардан ҳам холи эмас эди. Унда, мас., айрим жумлаларнинг ташлаб кетилгани аникланган, асл матндан четга чиқиш ҳоллари мавжуд; киши номлари, жўғрофий атамаларда ва истилоҳларда ғалатликлар бор. Муҳим тарихий воқеалар, тарихий шахслар, жўғрофий ва этник номлар, турли атамалар ва уларнинг шарҳлари эркин талқин этилган. 1989 й. да Алихонтўранинг ўша нашрини «Тузуки Темур» нинг Бомбейда чоп этилган форсча матнига солиштирган ҳолда ўзбек тилида яна бир таржима амалга оширилди. Уни ўзбек шарқшуноси Ҳабибулла Кароматов ҳозирлаб, олдин «Шарқ юлдузи» журналида (Тошкент, 1989, 8сон), сўнгра алоҳида китоб ҳолида (1991) Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида нашр эттирди».

Мазкур нашрни тайёрлашда Абу Райқон Беруний номидаги Шарқшунослик инти қўлёзмалар фондида сакланаётган 1785 й. Калькутта, 1868 й. Теҳрон ва 1890 й. Бомбей нашрлари А. Соғуний таржимаси билан солиштирилган. Таржима матни форсий аслиятдан анча фарқлангани боис Бомбей нашри асосида қайтадан ўзбек тилига ўгирилган ва оғир қатағон даврида ўзбек халқига Амир Темур тўғрисидаги ҳақиқатни етказишга интилган Алихонтўра Соғуний номлари ҳурмат юзасидан янги таржимада 1ўринга қўйилган. Бу билан, 1967 й. да бошланган хайрли ишни ниҳоясига етказиб, марҳум домланинг руҳи покларини шод этиш мақсади кўзланган.

Асарнинг «Шарқ юлдузи» журналида чоп этилган таржимаси асосида 1991 й. Боку ва Олмаотада ҳам «Темур тузуклари»нинг қозоқ ва озарбайжон тилларидаги таржима китоблари нашр этилди. 1996 й. асарнинг янги таржимаси қайта ўзбек тилида чоп этилди.

1999 й. шарқшунос Ҳамидулла Кароматов асарни Бомбей нашри асосида 1марта бевосита форс тилидан рус тилига таржима қилди.

«Тузуки Темурий»нинг Субҳон Бахши (Дехли, 1855) ва Муҳаммад Фазл улҲақ (Бомбей, 1908) тарафларидан амалга оширилган урдуча таржималари ҳам мавжуд.

«Тузуки Темурий» сифатида танилган айнан Деви ва Уайт нашри дунёнинг турли бурчакларида қайтақайта нашр этилган ва илмий доирада ишончга киргани боис жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган. «Малфузоти Темурий», «Воқеоти Темурий» ва б. номлар билан танилган ва кўпинча адашиб «Тузуки Темурий»га нисбат бериладиган асар нусхасининг юзага келиши тўғрисида араб олими Мазҳар Шиҳоб «Темур» номли китобида «Тузуки Темур»нинг юқорида эслатилган инглиз ва француз тилидаги нашрларининг сўз бошларини ўрганиш асосида шундай ёзган: «Ва нихрят Амир Темур малфузотларининг Абу Толиб алҲусайний томонидан қилинган ушбу таржимасидан форс тилига ўгирилган бошқа 2 нусхаси (Ҳиндистонда Шоҳ Жаҳон кўрсатмасига биноан, Муҳаммад Афзал Бухорий томонидан тайёрланган нусхалар назарда тутилмоқда) топилгунга қадар бу ҳол шу зайлда давом этди». Улардан 1нусхани Ҳиндистонда хизматда бўлган инглиз зобитларидан бири Деғлига мўғул — мусулмон султонлари набираларининг биридан олишга муваффақ бўлади. Шу боисдан ҳам мазкур нусха Султоний нусха (нусхаи Имперотурия) номи билан аталади. Малфузотнинг иккинчи нусхаси ҳам Дехлидан топилиб, уни ҳам инглиз генералларидан бири Британияга олиб кетади. Янги топилиб, 1830 й. да Англияга олиб келтирилган иккала нусханинг қимматли томони шунда эдики, бу икки нусха Амир Темурнинг малфузотларини тўлатўкис қамраган булиб, улар Соҳибқирон ҳаётини охирги йилигача ҳикоя қиларди.

1830 й. Чарльз Стюарт кейин топилган янги иккинчи нусха Британияга келтирилгач, танишиб чиқиб, бир таржиманинг 2 нусхаси эканлигини аниқлади. Бу таржима муаллифи Ҳиндистонда салтанат юритган Темурий султонлар давлати ҳокимларидан бири бўлган Шоҳ Жаҳон даврида подшоҳ саройида хизматда бўлган мансабдор шахслардан бири Муҳаммад Афзал алБухорий эди. Мутаржимнинг ёзишича, ушбу таржимани у 1670 йилда амалга оширган. Муҳаммад Афзал алБухорий ўз таржимасининг муқаддимасида ишорат қилиб кетган янги (султоний) нусхага киритилган аксар қўшимчалар, Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома» асаридан олинганлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Шундай қилиб, Муҳаммад Афзал Бухорий қайта ишлаган ва Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома»си асосида тўлдирилган «Малфузоти Темурий» деб номланган янги асар вужудга келди ва тарқала бошлади. Ҳозирда унинг нусхалари бир қанча мамлакатлар кутубхоналарида сакланмоқда. Шарқ қўлёзмалари каталогларининг тузувчиларидан баъзилари ҳам уни «Тузуки Темурий» дан фарқли ўлароқ «Малфузот» эканлигига ишора қилганлар. Албатта, номланиши «Воқеоти Темурий», «Танзиймоти Темурий» ва б. шаклларда ҳам учрайди. Ундан ташқари кейинги асрлардаги гоҳида тўла, гоҳида ноқис нусхаларида хаттотлар томонидан ўзбошимчалик билан киритилган кўплаб тўқималар, биринчи нусхаларда бўлмаган воқеалар тафсилотлари ҳам учрайди. Бундан ташқари, зикр этилган 2 ҳар хил асарни «Тузуки Темурий» ва «Тузукоти Темурий» номлари билан бир муқова ичида кўчириб ёзишган. Шу боис ҳатто Европада ва баъзи бир шарқ мамлакатларида шарқ қўлёзмаларининг чоп этилган каталогларида ҳам шундай чалкашлик кўзга ташланади. Бундай камчилик «Темур тузуклари»нинг 1991 йа 1996 й. нашрлари сўз бошида ҳам бор.

«Малфузоти Темурий»дан қатор таржималар амалга оширилди. 1830 й. Англияда Чарльз Стюарт уни инглиз тилига ўгирди. Унда Амир Темур ҳаётининг 39 ёшигача бўлган воқеалар акс эттирилган.

19 а. да Ўрта Осиёда «Малфузоти Темурий»нинг форсийдан эски ўзбек тилига қилинган 3 таржимаси пайдо бўлди. Шарқшунос Стори каталогида келтирилган маълумотга кўра, улардан бирини 1836 й. Қўқон хони Муҳаммад Алихоннинг буйруғига биноан, Хўжанд қозиси Набижон Маҳдум Хотиф амалга оширган. Таржима форс тилидаги ноқис нусхадан қилинган ва Амир Темурнинг 39 ёшгача воқеалари келтирилган. Ҳозир бу қўлёзма СанктПетербургдаги Шарқшунослик интида сақланмоқда.

Бошқаси, Хивада Муҳаммад Юсуф арРожий томонидан 1856—57й. лар «Тузуки Темурий» номи билан таржима қилинган ва яна бири «Қиссаи Темур» ва «Малфузот» номлари билан маълум бўлган Паҳлавон Ниёз Девон тарафидан 1857—58 й. лар Хивада ўгирилган асар. Ҳар иккала нусха СанктПетербург ш. да М. Е. СалтиковШчедрин номидаги Россия давлат миллий кутубхонасида сақланмоқда.

Набижон Махдумнинг куплаб хатолари бор эски ўзбек тилидаги таржимаси асосида рус шарқшуноси Н. П. Остроумов Туркистон генералгубернатори барон А. Б. Вревский ёрдамида «Малфузот»нинг туркий матнини 1891 й. Тошкентда нашр этди.

Н. П. Остроумов нашри асосида «Малфузот» рус шарқшуноси Нил Ликошин тарафидан 1894 й. Тошкентда рус тилига таржима қилинди. 1934 й. Москвада рус олими В. А. Панов томонидан Остроумовнинг мазкур нашри асосида «Малфузот»нинг янги таржимаси нашр этилди.

1992 й. Тошкентда таникли шарқшунос Ашраф Аҳмедов Н. П. Остроумов нашрига таянган ҳолда Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома»сининг танқидий матнидан фойдаланиб, «Малфузот»нинг ўзбек тилидаги замонавийлаштирилган эркин табдилини амалга оширди.

Ниҳоят, «Малфузот»нинг Ўрта Осиёда амалга оширилган эски ўзбек тилидаги таржималари асосида, сўнгги йилларда, Ўзбекистон олимларидан Ҳ. Бобобеков, Ҳ. Бобоев, А. Қуронбеков томонидан «Тузуки Темурий» (иккинчи қайта нашрига «Зафарнома» деб ном қўйилган) ҳамда «Қиссаи Темур» («Малфузоти Темурий») китоблари чоп этилди.

Ад.: Темур тузуклари [форсчадан Алихонтўра Соғуний ва Ҳабибулла Кароматов таржимаси],Т., 1991, 1996; Кароматов Ҳ., «Темур тузуклари»ни Ўзбекистонда ўрганиш муаммолари (Темурийлар даври маданий ёдгорликлари), Т., 2003.

Ҳабибулла Кароматов.


Кирилл алифбосида мақола: ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГРУЗИЯ
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты