ТЕМУРИЙЛАР ҲАРБИЙ САНЪАТИ — жаҳон ғарбий санъаги ривожига Амир Темур ва унинг авлодлари, хусусан, Бобур қўшган салмоқли ҳисса. Бу мутахассислар, саркардалар томонидан ғакли равишда эътироф этилган. Буюк лашкарбоши ва новатор ҳарбий ташкилотчи ҳисобланмиш Соҳибқирон интизомли армия тузишга, жанг пайтида қушин қисмларини оқилона бошқаришга, жанг тақдирини ҳал қиладиган жойларга ғарбий кучларни тезкорлик билан йўллашга, мавжуд тўсиқ ва ғовларни тадбиркорлик билан бартараф этишга, қўшиндаги жанговар руҳни юксак даражада ушлаб туришга эришган. Амир Темур ва темурийлар армияси чорвадорлар қатори косибчилик, ҳунар мандчилик, деҳқончилик билан машғул ўтроқ аҳолидан ҳам аскар тўплаган. Қўшинда ҳарбий кучларнинг асосини ташкил қилган ошлиқ аскарлар билан бир қаторда пиёдалар ҳам хизмат қилган. Соҳибқирон Шарқда биринчилардан бўлиб армияга ўт сочар қурол — (тўпраъд)ни олиб кирган. Темурийлар даврида бу қуролнинг бошқа турлари (зарбзан, фаранги, қозон ва ҳ. к.) кенг ёйилди. Тоғли ҳудудларда жанг ҳаракатлари олиб борувчи махсус ҳарбий қисм ва бўлинмалар ташкил қилинган. Амир Темур жаҳон ҳарбий иш тарихида 1бўлиб қўшинни жанг майдонида анъанавий 5 бўлакдан фарқли равишда 7 қўлга бўлиб жойлаштириш тартибини жорий этган. Бу янгилик кейинчалик Тўхтамиш, Шайбонийхон сингари саркардалар томонидан ўзлаштирилган. Ибн Арабшоҳнинг гувохлик беришича, Соҳибқирон қўшинида аёллардан иборат бўлинмалар бўлиб, улар эркаклар билан бир сафда турган, қаҳрамонлик ва матонат намуналарини кўрсатган.
Темурийлар армияси сон жиҳатдан аниқ ташкил этилган, унинг жанговар тартиби такомиллашиб борган, уз вақтининг илғор қурол ва техникаси билан таъминланган, қисмлар бир-биридан кийимбош, байроқ ва туғлари билан фарқланган. Бундай фаркланиш жангда қўшинни бошқаришда қўл келган. Душман мудофаасини турли усуллар билан барбод этиш, рақибнинг йирик шаҳарларига қўққисдан зарба бериш, қалъа, қўрғон ва ҳисорларнинг узоқ муддат муҳосара қилиш, ёв кучларини иложи борича кенг кўламда қуршаб олиб, қишлоқ, шаҳар, туман, вилоятларни биринкетин забт этиш, душманни батамом яксон этгунгача таъқиб қилиш, таслим бўлган мамлакатларни бошқаришга ишончли кишиларни тайинлаш сингари амалиётлар Амир Темур ва темурийларга кўплаб зафарлар олиб келган. Тактика жиҳатдан Амир Темур армияси ўзига хос хусусиятларга эга бўлган. Разведка аъло даражада йўлга қўйилган, қисмларнинг жанггоҳда ёки жанговар сафда талаб даражасида ҳаракат қилиши учун зарур тадбир ва чоралар ишлаб чиқилган, уларни жанг пайтида тезкорлик билан бошқаришга алоҳида диққат қаратилган. Ўнлик, юзлик, минглик ва туман қўмондонларини танлаш масаласига олий бош қўмондон масъул ҳисобланган. Соҳибқироннинг ҳарбий санъат ривожига қўшган улкан хизматларидан яна бири — жанг вақтида қўшин қанотларини душман ҳужумидан муҳофаза қилиш ва, ўз навбатида, ғаним кучларини ён томондан айланиб ўтиб, унга ортдан зарба бериш мақсадида тузилган отлиқ қисм — қунбулнинг жорий этилиши бўлган. Бундай янги ҳарбий қисм Александр, Ганнибал, Чингизхон, Людовик XIV, Буюк Фридрих каби атоқли саркардалар қўшинида бўлмаган. Шайбонийхон армиясида бундай кием мавжуд эди ва у тўлюма атамаси билан номланган. Қўшин тўплаш ҳақида махсус буйруқ (тунқол) эьлон қилингач, ҳукмдор томонидан тузилган рўйхатга биноан жангчилар отулови, қуроляроғи, озиқ-овқати, емхашаги билан тўпланиш ерига етиб келган. Ҳар бир аскарга битта ёй, 30 та ўқ, бир садоқ, битта қалқон, битта қўшимча от, ярим ман оғирлигида арқон, бир дона пишик, тери халта ва битга қозон ажратилган. Ҳар 10 жангчи бир чодир, 2 белкурак, бир керки, битта ўроқ, бир арра, бир теша, битта болта ва 100 дона нина олиб юриши шарт ҳисобланган. Сара жангчиларнинг ҳар 5 таси битта чодирга жойлашган. Ўнбегининг алоҳида чодири ва 5 та қўшимча оти бўлган. Юзбегига ҳам алоҳида чодир ва 10 та қўшимча от берилган. Мингбеги чодирдан ташқари соябон билан ҳам таъминланган. Соҳибқирон армиясининг турли бўлинма ва қисмларига 313 бек бошчилик қилган. Улардан дастлабки 100 таси ўнбегилик, иккинчи 100 таси юзбегилик, учинчи 100 таси мингбегилик лавозимларини эгаллаган. Дивизия — туманларга Амир Темурнинг фарзандлари, набиралари ва номдор лашкарбошилар раҳбарлик қилган. Етарли миқдорда қўшин тўплангач, у кўрикдан ўтказилган. Темурийлар даврида юриш ёки жангдан олдин лашкарни кўрикдан ўтказиб, унинг жанговар руҳи ва ҳолатини аниклаш изчилликка айланган. Қушиннинг жанговар ҳолатини назардан ўтказиш имтиҳон қилиш усули сифатида эътироф этилган овгарта (ов уюштириш)дан унумли фойдаланилган.
Темурийлар ҳарбий юришларга кўпроқ куклам, ёз ва куз мавсумларида отланишни маъқул билганлар. Сафар қоидасига кўра, ҳар бир саркарда ўз даражаси ва лавозимига қараб қисм ва бўлинмалари билан ясол — жанговар тартибда ҳаракат қилган. Ясолни бузган шахс қаттиқ жазоланган. Қўшин жанггоҳга тушганда лашкаргоҳ атрофи аравалар билан тўсилган, хандақдар билан иҳота қилинган, соқчи бўлинмалар томонидан қўриклаб турилган. Юриш ёки жанг пайтида бошбошдоқлик, парокандаликни олдини олиш мақсадида ҳар бир бўлинма, гуруҳ, кисмнинг ўз пароли — ўрон белгиланган. Армия сафар чоғида қуйидаги жанговар тартибда ҳаракат қилган: Бош кучлардан анча олдинда қаравул (аванпост), ундан кейин манғлай (ҳиравул)(авангард), баранғар, жуванғар, (қўлмарказ), чағдавул (арьергард) юрган. Қўшин кетидан ўғруқ (обоз) пешмапеш келган. Олий бош қўмондон жанг майдонини танлашга алоҳида диққат қаратган. Жанггоҳнинг текис, кенг ва қўшин қисмларини жойлаштиришга қулай бўлиши талаб қилинган. Жанг майдонининг сувга яқин бўлиши ҳамда жанг вактида куёш нурининг аскарлар кўзига тушмаслиги мақсадга молик ҳисобланган. Йирик муҳорабалар пайтида дастаси учига ярим ой шакли қадалган жанговар байроқ ва туғлар билан безатилган олий қўмондон боргоҳи баландликка ўрнатилган. У ердан жангнинг бориши кузатилиб турилган.
Тарихий манбаларда қайд этилишича, Амир Темурнинг 12 минг кишилик қўшини жангга мана бундай тартибда кирган. Душман билан дастлабки тўқнашувни айғоқчилик билан машғул бўлган қаравул бошлаб берган. Шундан сўнг ўнг ва чап қанот илғор қисмлари — баранғар хиравули ва жуванғар ҳиравули мададида асосий илғор қисм — манғлай жангга кирган. Манғлай ортидан баранғар ҳамда жуванғарнинг қолган 2 бўлаги — чапавул ва шағавул кетма-кет ҳаракатга келган. Ушбу кучлар душманни Maғлy6 этишга кифоя қилмаса, бош қўмондон (амир улумаро) бошчилигидаги марказ (қўл)(ғўл) ҳал қилувчи ҳужумга ташланган: вдравул, қаравул, манглай (хуравул).
Соҳибкирон армияси қатнашган улкан жангларнинг тактик бориш манзараси қуйидагича бўлган: қўшин маркази 40 бўлук — полкка тақсимланган ва Олий бош қўмондонга итоат қилган. Ушбу бўлукларнинг сара жангчилардан ташкил топган 12 бўлуки сафнинг 1қаторида, қолган 28 бўлуки 2 ва 3қаторларда жойлашган. Қирқ бўлукнинг ўнг тарафи олдида амирзодалар қисмлари, сўл тарафи олдида қариндошлар ва итшфоқчилар қисмлари саф тортган. 2қаторнинг баранғарида 6 бўлук ўз илғори — ҳиравул билан ўрин эгаллаган. Айни шу миқцордаги бўлук ва ҳиравулга жуванғар ҳам эга бўлган.
2-қатор баранғари ва жуванғари олдида юқоридаги тартибда 1қатор қисмлари жойлашган. Унинг олдида бош илғор — манғлай (ёки ҳиравули бузург) ҳаракатда бўлган. Енгил суворийлардан иборат 2 бўлук армияни қўққисдан бўладиган ҳамладан муҳофаза қилиш, душман кучлари ҳаракатини кузатиш билан банд бўлган.
Бобур қўшини дастлаб анъанавий 5 қисмдан ташкил этилган ҳолда ҳаракат қилган. Кейинчалик бу жанговар тартибга жиддий f ўзгартиришлар киритилган, марказ (ғўл) кучайтирил3 ган. Марказ ўнг қўл бараиғяр чапавул ва сўл қўлга тақсимланган ҳамда ўнг ён ва сўл ёндан иборат хосса тобин олдида қатор вазифасида ҳаракат қилган. Хосса тобин ўнг ва сўлдан таркиб топ ган, 3қатор вазифасини ўтаган шахсий гвардия бўй олдидан жой олган. Сараланган аскарлардан тузилган хосса тобин марказ (ғўл)дан кучсизроқ, бўйдан эса кучлироқ ҳисобланган.
Темурийларга кўплаб зафарлар келтирган бу ҳарбий тартиб кейинги даврларда Шайбонийлар, Аштархонийлар ва Ўрта Осиё хонликлари (Бухоро, Хива, Кўқон) даврида анча ўзгаришларга луч келган.
Манбалар: Бобур Заҳириддин Муҳаммад, Бобурнома, Темурийлар ҳарбий санъати, 1960; Темур тузуклари [форсчадан Алихонтўра Соғуний ва Ҳабибулло Кароматов таржимаси], Т., 1991; Гийас аддин Али, Дневник похода Тимура в Индию [Перевод, предисловие и примечания А. А. Семенова], М., 1958; Шарафудди н Али Я здий , Зафарнома, Темурийлар ҳарбий санъати, 1997; И б н Арабшоҳ, Амир Темур тарихи. Ажойиб алмакдур фи тарихи (ТемурТемур тарихида тақдир ажойиботлари), 1китоб, Темурийлар ҳарбий санъати, 1992; Низом и дди н Шомий , Зафарнома, Темурийлар ҳарбий санъати, 1996.
Ад.: Греков Б. Д., Якубовский А. Ю., Олтин Ўрда ва унинг қулаши, Темурийлар ҳарбий санъати, 1956; Разин Е. А., История военного искусства, т.2, М., 1957; Дадабоев Ҳ., Амир Темурнинг харбий маҳорати, Темурийлар ҳарбий санъати, 1996.
Ҳамидулла Дадабоев.