ТЕРМИК ПЕЧЬ — металл буюмларга термик (иссиклик) ёки кимёвийтермик ишлов бериш учун мўлжалланган саноат печи. Ишлаш услуби жиҳатдан даврий (ваннали печь, камерали печь, аэродинамик қиздириш печи ва б.) ва узлуксиз (индукцион қиздириш қурилмаси, сим чўзиш печи ва б.) ишлайдиган турларга бўлинади. Даврий Термик печь, асосан, машинасозлик саноатида металл буюмларни доналаб ёки кичик сериялаб ишлаб чиқаришда, узлуксиз Термик печь эса кўп сериялаб ва оммавий ишлаб чиқаришда қўлланади. Термик печь плар газ ёки электр токида ишлайди. Электр токида ишлайдиган печларда қиздириш кучлироқ ва аниқроқ чиқади. Термик печь ларда лист материаллар тобланади, нормалланади ва бўшатилади, т. й. транспорта ғилдираклари ва ғилдирак бандажлари, углеродли ва зангламас пўлатдан ҳамда ранга и металлдан тайёрланадиган полосалар термик ишловдан ўтказилади.