УРЕТАН КАУЧУКЛАР

УРЕТАН КАУЧУКЛАР — синтетик каучуклар, диизоцианатлар билан оддий ёки мураккаб эфирларнинг ўзаро таъсирида ҳосил бўладиган маҳсулотлар. Уретан каучуклар синтезида бошланғич мономер сифатида адипин кислота ва б. дикарбон кислоталар, диэтиленгликоль ва б. гликоллар, толуилендиизонатлар ва б. изоцианатлар ишлатилади. Уретан каучуклар 3 хилга бўлинади:

1) қуйма Уретан каучуклар — синтез жараёнида вулканизация тўри ҳосил қиладиган каучуклар; 2) валикланадиган Уретан каучуклар — резина и. ч. да оддий технология бўйича қайта ишланадиган каучуклар;

3) термопластлар — пластмасса и. ч. технологияси бўйича қайта ишланадиган каучуклар. Уретан каучуклар зичлиги 1210—1250 кг/м3. У. к. асосидаги резинанинг муҳим хоссалари: ейилишга, ўта чидамли (бу кўрсаткич бўйича Уретан каучуклар бошқа барча каучуклардан устун туради), чўзилишга юқори мустаҳкам (30—50 МПа), эластик (нисбий узайиши 400— 700%), мойлар ва ёнилғиларда бўкмайди, атмосфера ва радиацияга чидамли, газ утказувчанлиги паст ва б. Камчиликлари — совуққа ва иссиққа (қўлланиш тра оралиғи — 35 дан 100° гача, қисқа муддат 130° гача), сув, кислота ва ишқорлар таъсирига чидамсиз. Уретан каучуклардан пойабзал пошналари ва тагликлари, улкан автошиналар, кабеллар учун қопламалар, мой ва бензинга чидамли зичлагичлар, радиация ва б. дан ҳимояловчи костюмлар тайёрланади.


Кирилл алифбосида мақола: УРЕТАН КАУЧУКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РЕЗИНА
КИМЁ
ИЗОЦИАНАТЛАР
КАУЧУК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты