ТИЖОРАТ СИРИ — корхоналар, ташкилотларнинг ўз ишлаб чиқариш., савдо, молия, илмий-техника фаолияти тўғрисидаги маълумотларни сир саклаш, ошкор этмаслик ҳуқуқи. Тижорат сири ракрбат кураши воситаси. Корхона Т. е. корхона, фирма, консорциум ёки якка ишлаб чиқарувчи ўз товарларини арзонга тушириши, уларнинг сифатини ошириши, қимматроқ сота билиши, катта фойда кўриб, гуллабяшнашнинг шарти. Сир ишлаб чиқариш., технология, бошкариш, молиявий, янги материалларни қўллаш, бошқаларда бўлмаган, ҳаётий цикли узун бўлган товарларни ўзлаштириш ва б. фаолият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тижорат сири харидорлар, умуман, мижозлар билан бўлган алоқага ҳам тааллукли. Келишилган битишувлар суммаси, сотиш шартлари ва нархлар ҳам сир сакданади. Тижорат сири ва уни ошкор этиш, ўғирлаш бўйича жавобгарлик қонун йўли билан амалга оширилади.
Тижорат сири деярли барча мамлакатлар қонунчилиги билан муҳофаза қилинади. Тижорат сири ошкор бўлиб, бошқалар томонидан ўзлаштириб олинса, сир эгаси бундан кўрилган зарарини суд орқали товон ундириб олиши мумкин. Тижорат сирини саклаш мақсадида корхоналар, фирмалар, ташкилотлар махсус хавфсизлик хизмати ташкил этадилар, бу хизматлар корхона мулки бўлган янгиликларни рақибларнинг иктисодий жосуслигидан ҳимоя қилади. Аҳмаджон Ўлмасов.