УРУҒЛАНИШ

УРУҒЛАНИШ, сингамия — эркаклик жинсий ҳужайра (уруғ ҳужайра, сперматозоид, спермий)нинг урғочи (тухум) ҳужайра билан қўшилиб, зигота ҳосил қилиши. Зиготадан янги организм ривожлана бошлайди.

Одам ва ҳайвонларда Уруғланишдан олдин оталаниш (уруғ ҳужайранинг урғочи ҳужайра жинсий йўлига тушиши) содир бўлади. Уруғланишда тухум хужайра фаоллашади, яъни тухум ва уруғ ҳужайра хромосомалари гаплоид тўплами қўшилиб, хромосомалар диплоид тўплами ҳосил бўлади. Кўпчлик ҳайвонларда Уруғланиш билан бирга ривожланадиган организм жинси ҳам аникданади. Ота ва она аллелларининг қўшилиши туфайли ирсий омилларнинг янги комбинацияси вужудга келади. Уруғланиш туфайли табиий танланиш ва тур эволюцияси учун материал бўладиган генетик хилмахиллик келиб чиқади. Уруғланиш натижасида тухумҳужайра фаоллашиб, бўлиниш жараёни (бластомеризация) бошланади.

Ҳайвонларда Уруғланишнинг икки шакли маълум; моноспермияда тухумҳужайрага фақат битта уруғ ҳужайра киргандан сўнг, бошқа уруғ ҳужайраларнинг кириши блокада қилинади. Блокада қилиниш механизми тухумҳужайра сиртига ва унинг пўстига кортикал таначаларнинг суюқлик ажратиши, тухум плазмолеммасида рўй берадиган қандайдир ўзгаришлар билан юзага келиши мумкин. Моноспермия барча ташқи Уруғланиш ва кўпчилик ички Уруғланиш хусусиятига эга бўлган ҳайвонлар учун хос; полиспермия да тухумҳужайрага бир неча (бир неча ўнта) сперматазоид киради; бироқ бундай ҳолларда ҳам урғочи пронуклеус б-н фақат битта уруғ ҳужайра қўшилади. Уруғланишнинг бу хили ички уруғланадиган айрим гуруҳ ҳайвонлар учун хос бўлиб, эволюция давомида иккиламчи марта келиб чиққан. Уруғланишнинг ҳар хил шаклларида гаметаларнинг ўзаро яқинлашуви ва қўшилиши, асосан, бир хил кечади. Айрим ҳайвонлар тухумҳужайраси пўстида сперматозоид кириши учун тешикча— микропиле бўлади. Кўпчилик ҳайвонлар тухумҳужайрасида микропиле бўлмайди. Сперматозоид тухумҳужайрага акросома (сперматозоид ички қисмида жойлашган перфоратор орган) ёрдамида кириб олади. Сперматозоид тухумхужайрага якинлашганида акросомадан ажраладиган ферментлар хужайра пўстини юмшатади. Сперматозоид акросомаси ёки унинг бошчаси тухум пўсти орқали ўтади ва иккала гаметалар плазмолеммаси кўшилиб, ягона ҳужайра — зигота ҳосил бўлади.

Одам ва сут эмизувчиларнинг овуляциядан ўтган тухумҳужайраси бир неча қават фолликуляр ҳужайралар билан ўралган. Акросома ферменти гиалуронидаза фолликуляр ҳужайраларни боғлаб турадиган шилимшиқ моддани емириб, сперматозоидларга йўл очиб беради. Гаметалар плазмолемасининг қўшилиши тухум ҳужайранинг фаоллашувига олиб келади. Сперматозоид, одатда, тухум ҳужайра цитоплазмасига тўлиқ ўтади; баъзан унинг бош қисми ўтиб, ташқарида қолган хивчини тушиб кетади. Сперматозоид центросомаси атрофида пайдо бўлган нурлар «уруғ юлдузи» дейилади. Уруғ юлдузи иккига бўлинади ва биринчи бўлиниш (майдаланиш) бўлиниш дукининг шаклланишида иштирок этади. Сперматозоид ядроси уруғ юлдузи билан бирга тухум цитоплазмасида ҳаракатланиб, астасекин пуфаксимон эркак пронуклеусга айланади; унинг хроматини ёзилади; ядро мембранаси майда пуфакчаларга парчаланади; пронуклеус мембранаси қайтадан шаклланади. Бундай ўзгаришлар тухум ҳужайранинг етилиб, урғочи пронуклеус шаклланиши билан бирга боради. Урғочи пронуклеус ҳам тухумнинг юза қисмидан унинг марказига кўчади. Тухум ҳужайрада иккала пронуклеус ҳужайра марказида (сариқлик цитоплазмада бир текис тарқалганида) ёки ооплазманинг сариқлик кам бўлган қисмида бирбирига дуч келиб, қўшилишади. Айрим ҳайвонларда иккала пронуклеус ўзаро қўшилиб (кариогамия), яхлит ядро синкарион ҳосил килади. Лекин, одатда, улар тухум бўлиниши бошланиб, ҳужайра пўсти емирилгунча алоҳида туради. Пронуклеуслар қўшилиши билан ота ва она гаметаларнинг хромосомалари биринчи бўлиниш — майдаланиш дукига бирлашади. Отаона генларининг бирлашуви билан Уруғланиш жараёни қиёмига етади.


Кирилл алифбосида мақола: УРУҒЛАНИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МЕЙОЗ
ҲУЖАЙРА
БИОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты