УРХОН

УРХОН, Ўрхон Ғозий (1281 — 1359) — турк султони (1324—1359), Усмон I нинг ўғли. Усмон I нинг ҳарбий юришларида ёшлигидан муваффақиятли иштирок этган. Отасининг вафоти (1324) дан сўнг, бу давлатни ғарбда — Византия империяси ерлари ва шарқда — қўшни туркий бекликлар ҳисобига кенгайтириш жараёнини давом эттирди. 1326 й. апр. да у Кичик Осиёнинг шим. ғарбидаги йирик шахар — Бурсани эгаллаб, пойтахтни Мелангиядан Бурсага кўчирган. Бир неча йил мобайнида Кичик Осиёнинг бутун шим. ғарбий ҳудудларини забт этиб, Қора денгиз қирғокларига, кейинчалик Дарданелл бўғозининг шаркий соҳилларигача етиб борган.

Урхон илк марта ўз давлатида вазир лавозимини таъсис этган ва акаси Алоуддинни вазир қилиб тайинлаган (у бу лавозимда ўлимига қадар 7 й. ишлаган). Усмонлилар давлатида кумуш танга зарб қилиниб (1327), давлат ерлари маълум бошқарув бирликларига ажратилган. Қўшинда ҳам ислоҳотлар (1329) ўтказилиб, мунтазам армия: пиёда ва отлиқ қўшинлар каби ҳарбий қисмлар ташкил қилинган. Шу жиҳатдан олганда ҳам Усмонийлар давлатининг кейинги тараққиётида Урхоннинг хизматлари катта бўлган.

Урхон фақат Византия билан чекланмасдан, шарқий ҳудудлар ҳисобидан ҳам ўз давлатини кенгайтирган. Туркий бекликлардан бирининг ҳукмдори Элхон Эртен вафот этгач, унинг мулкини ўз давлатига қўшиб олган ва Анқарани эгаллаган (1354). 14-а. ўрталарида усмонлилар армиясининг Европага денгиз йўли орқали ҳужум қилиш режасини амалга ошириш учун интилган.

Урхон ҳукмронлиги даврида Бурса ва Эдирнада турклашиш ва исломлашиш жараёнлари юз бериб, бу пойтахт шаҳарлар йирик сиёсий ва маданий марказларга айланган.

Ад.: Рахманалиев Р., Империя тюрков, М., 2002.


Кирилл алифбосида мақола: УРХОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТУРКИЯ
РОССИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты