УРХУН-ЕНИСЕЙ ЁЗУВИ

УРХУН-ЕНИСЕЙ ЁЗУВИ, қадимги турк руник ёзуви — тош, металл, ёғоч ва б. га ўйиб битилган қад. туркий ёзувлар. 5—8-а. (баъзи манбаларда 8—10-а.) ларга мансуб. Урхун ва Енисей дарёлари ҳавзаларидан топилганлиги сабабли шу ном билан юритилади. Ташқи кўринишидан гот (қад. герман) ёзувига ўхшаш бўлганлиги учун руник ёзув деб ҳам аталган. Урхун-енисей ёзуви ҳақида дастлаб 18-а. нинг бошларида рус олими С. Ремезов, кейинроқ швед олими Ф. Страленберг хамда немис олими Д. Г. Мессершмидтлар хабар берган. Бу ёзув (лар)нинг туркий халкларга мансублигини биринчи марта француз олими Ж. П. АбельРемюза (1820), сўнгра рус олими Н. М. Ядринцев (1889) исботлаган. 1890 и. Н. М. Ядринцев ва 1891 й. В. В. Радлов раҳбарлигида Урхун дарёси бўйига уюштирилган археологик экспедициялар натижаси сифатида 1892 й. 2 та атлас эълон қилинди. Бу атласларда босилган Урхун-енисей ёзуви матнларини биринчи бўлиб даниялик тилшунос В. Томсен ўқишга муваффақ бўлди (1893 й. нояб). В. Томсендан сўнг В. В. Радлов турк шаҳзодаси Култегин (8-а.) хотирасига битилган улкан тошдаги матннинг транслитерация ва транскрипциясинк тузиб, немис тилига таржима қилди. Бу материал қад. туркий тил қурилиши, фонетикаси, морфологияси ва лексикаси юзасидан дастлабки тасаввурни шакллантирди.

Урхун-енисей ёзувининг келиб чиқиши ҳақида мутахассислар ўртасида тан олинган ягона фикр йўқ. Бу ҳақцаги нисбатан кенг тарқалган мулоҳазага қараганда, мазкур ёзув ўз келиб чиқишига кўра суғд ва пахлавий ёзувлари орқали оромий ёзувига бориб тақалади. Урхун-енисей ёзувининг пайдо бўлиш жойи ва вақти ҳам ҳозирча узилкесил ҳал қилинган масала эмас. Бу ёзув пайдо бўлиш ўрни ва вақти билан боғлиқ бўлган айрим график хусусиятлари туфайли урхун, талас, енисей вариантларига эга. Буларнинг энг қадимийси урхун вариантидир. Бу ёзувлар туркий тилларга уйғун, мое, анча мукаммал, араб ёзувидан кўра ёзилиши ва ўқилиши бирмунча қулай бўлган. Ўрта Осиё, Қозоғистон ва туркий халқлар яшаган бошқа кўп жойлар араблар томонидан босиб олингач, бу мамлакатларда араб ёзуви кенг тарқалади.

Мазкур ёзув, араб ёзуви сингари, ўнгдан чапга қараб ёзилган ва ўқилган. Урхун-енисей ёзуви 38 белги (ҳарф)дан иборат бўлиб, фонетик ёзув тизимига киради. Ҳар бир товуш ёки товушлар бирикмаси махсус ҳарфлар билан ифодаланиб, бирбирига уланмай, яккаякка ёзилган. Кўп ҳолларда (асосан, сўз бошида ва ўртасида) унли ҳарфлар ёзилмаган. Урхун-енисей ёзувида тиниш белгилари ишлатилмаган. Сўзлар, баъзан морфема ёки сўз бирикмаларини бирбиридан ажратиш учун улар ўртасига икки нуқта (:) қўйилган, шартли равишда у «айирғич» деб номланган. Урхун-енисей ёзувининг ЛенаБайкалбўйи, Енисей, Мўғул, Олтой, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё, Шарқий Европа каби гуруҳлари аниклан. УрхунЕнисей ёзувидан намуналар. ган. У. е. ё. ни текшириш ва ўрганишда В. Томсен, В. В. Радлов, П. М. Мелиоранский, А. А. Половцев, Г. Гейкель, СЕ. Малов, Л. Н. Гумилёв, Д. Немет каби рус ва европалик олимларнинг хизматлари катта. Ўзбек олимларидан акад. Ғ. Абдураҳмонов ва А. Рустамов, проф. Н. Раҳмоновлар ҳам Урхун-енисей ёзувини ўрганиб, муайян тадқиқотларни амалга оширганлар. Ушбу ёдгорликларни тадқиқ этиш ҳоз. кунда ҳам давом этмокда. Урхун-енисей ёзувига хос айрим лексик бирлик ва грамматик шакллар ҳоз. узбек, уйғур, озарбайжон, қирғиз, қозоқ, туркман, қорақалпоқ, татар, бошқирд, қорачой, болқор ва б. туркий тилларда учрайди. Урхун-енисей ёзуви туркий тиллар тарихи, маданияти, этнографияси, тил ва ёзувлари тарихини ўрганишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади.

Ад.: Малов С. Е., Памятники древнетюркской письменности, М., — Л., 1951; Малов С. Е., Енисейская письменность тюрков, М., — Л., 1952,Айдаров Г., Язык орхонского памятника БильгеКагана, Алмаата, 1966; Кляшторный С. Г., Древнетюркские рунические памятники как источник по истории Средней Азии, М., 1964; Абдураҳмонов F., Рустамов А., Қадимги туркий тил, Т., 1982.


Кирилл алифбосида мақола: УРХУН-ЕНИСЕЙ ЁЗУВИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты