УСМОН НОСИР

УСМОН НОСИР (тахаллуси; асл исмшарифи Носиров Усмон) (1912.13.11, Наманган — 1944.9.3, Кемерово вилояти Мариинск ш. яқинидаги Суслово қишлоғи) — шоир. Камбағал ҳунарманд оиласида туғилган. 4 ёшидан отасидан етим крлиб, дастлаб тоғаси қўлида тарбияланган. 1921 й. да ўгай отаси билан бирга Қўқонга кўчиб борган. Шу ердаги «Янги ҳаёт» ва иккинчи босқич мактаблари (1921 — 29)да ўқиган. Сўнгра Москвадаги Кинематография ин-тининг сценарий фтида 1 йил таҳсил кўрган (1929 — 30). Ўқишни давом эттирмай, Кўқондаги қисқа муддатли таълим ва тарбия курсларида ўқитувчи, илмий бўлим мудири ва шаҳар театрида адабий эмакдош бўлиб ишлаган (1930—33). Самарқанддаги Пед. академия (ҳоз. СамДУ)нинг тил ва адабиёт фтида бирмунча муддат таҳсил олишда давом этган (1933—34). Кейин Тошкентга кўчиб келиб, «Ёш ленинчи» газ. да ишлаган (1934) ва эркин ижод билан машғул бўлган.

«Ҳақиқат қалами» илк шеъри 1927 й. «Янги йўл» газ. да, фуқаролар уруши мавзуига бағишланган «Норбўта» номли биринчи достони 1931 й. «Янги Фарғона» газ. да, «Қуёш билан суҳбат» ва «Сафарбар сатрлар» дастлабки шеърий тўпламлари эса 1932 й. да эълон қилинган. Шундан кейин Усмон Носирнинг «Нахшон» (1934) достони, «Тракторобод» (1934), «Юрак» (1935) ва «Меҳрим» (1936) шеърий китоблари нашр этилган.

Усмон Носир 30-й. ларнинг бошларида ўзбек шеъриятига чақмоқ ўлароқ кириб келди. Усмон носир ижодининг дастлабки кезлариданоқ ҳаётда рўй бераётган муҳим воқеа ва ҳодисаларни лирик қаҳрамоннинг ҳиссиёт ва кечинмалари орқали ифодалашга, янги тарихий давр қаҳрамонини топишга интилди. «Тожихон», «Исроил» каби шеърларида янги давр қаҳрамони образини маҳорат билан яратди. Усмон Носир қисқа муддат ичида шеърият санъатини мукаммал эгаллаб, гўзал лирик шеърлар ёза бошлади. Усмон Носирнинг «Монолог», «Юрак», «Яна шеъримга», «Нил ва Рим» сингари шеърлари нафақат унинг, балки шу давр ўзбек шеъриятининг энг кжсак намуналаридан бўлди. «Нахшон» достони эса шоирнинг лироэпик жанрларда ҳам бадиий юксак асарлар яратиши мумкинлигини намойиш этди.

Усмон Носир қисқа ижодий умри давомида драматургия соҳасида ҳам қалам тебратиб, «Зафар» (1929), «Назиржон Халилов» (1930), «Душман» (1931), «Сўнгги кун» (1932) сингари саҳна асарларини ёзган ва бу асарлар Қўқон шаҳар театрида саҳналлаштирилган. Шоирнинг «Атлас» (1935) пьесаси ўз вақтида ҳаваскорлар театри саҳнасида қўйилган.

Усмон Носир ижодида таржима, айниқса, муҳим ўринни эгаллайди. А. С. Пушкиннинг «Боқчасарой фонтани» ва М. Ю. Лермонтовнинг «Демон» достонларини моҳирлик билан ўзбек тилига таржима қилди. 1937 й. бошларида В. Киршоннинг «Улуғ йўл» драмаси Усмон Носир таржимасида Ҳамза театрида саҳнага қўйилган.

Усмон Носир 1937 й. 13 июлда «халк, душмани» сифатида ҳибсга олиниб, дастлаб Магадан, сўнгра Кемерово вилоятларидаги қамоқхоналарга юборилган ва ўша ерда вафот этган. Тошкент ш. даги Форобий кабристонида ва Кемерово вилояти Суслово қишлоғидаги маҳбуслар қабристонида унинг хотирасига рамзий сағана барпо этилган.

Наманган, Қўқон ва Тошкентдаги бир неча кўча, мактаб, техникум ва жамоа хўжаликларига Усмон Носир номи берилган.

Ад.: Ғафуров И., Лириканинг юраги, Т., 1982; Кари мо в Н., Усмон Носир, Т., 1993; Каримов Н., Усмон Носирнинг сўнгги кунлари, Т., 1994; Рашидова Н., Усмон Носир, Т., 2003.


Кирилл алифбосида мақола: УСМОН НОСИР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты