УСМОНОВ Муталлиб Аҳмедович

УСМОНОВ Муталлиб Аҳмедович (1924.10.12, Андижон вилояти, Избоскан тумани — 1994.18.12, Тошкент) — исломшуносфайласуф олим. Фалсафа фанлари д-ри (1979), проф. (1993). Урта Осиё ун-тининг шаркшунослик фтини (1952), Москвадаги Ижтимоий фанлар академиясини (1961) тугатган. Андижондаги туман ва вилоят газ. лари муҳаррири, вилоят маданият ишлари бошкармаси бошлиғи (195257). 1961—65й. ларда партия органларида ишлаган. Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ ин-тида бўлим мудири (196581; 198490), собиқ СССРнинг Афғонистондаги элчихонасида маслаҳатчи (1981—84), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида етакчи консультант (1991 — 1994). Айни вактда Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида Қуръони каримни таржима қилиш гуруҳининг ва шу интдаги исломшунослик бўлимининг бошлиғи (1990— 1994). Усмоновнинг илмий фаолияти ислом дини, унинг ақидалари, маросимларига, Қуръон шарҳларига бағишланган. Усмонов атеизм ҳукмронлик қилган советлар тузуми даврида Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Қуръони карим таржимаси ва илмий шарҳига қўл урган, бу борада кўплаб илмий оммабоп китоблар нашр этган. Усмоновнинг масъул муҳаррирлигида «Ислом» маълумотномаси (1986; 1нашри), «К,уръони каримнинг ўзбек тилидаги илмий изохли таржимаси»нинг академик нашри чоп этилган (2004).

Ас: Диний ақидалар ва уларнинг моҳияти, Т., 1972; Ислом ақидалари ва маросимлари, Т., 1975; Қуръони карим ва жаноби Расулуллоҳнинг амаллари, Т., 1992.


Кирилл алифбосида мақола: УСМОНОВ Муталлиб Аҳмедович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ИСЛОМ
ҚУРЪОН
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты