УСМОНОВ Саидмаҳмуд Нуъмонович

УСМОНОВ Саидмаҳмуд Нуъмонович (1929.18.5, Чимкент ш. — 2000.11.3, Тошкент) — агрономиқтисодчи олим, Узбекистан. Қишлоқхўжалиги ФА акад. (1991), иқтисод фанлари д-ри (1980), проф. (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи (1979). Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тини тугатган (1951). СоюзНИХИ да аспирант (1951 — 54), катта илмий ходим (195556). Тошкент олий партия мактабида ўқитувчи (1956—58). Ўзбекистон КП МК қ. х. бўлими мудири ўринбосари, Ўзбекистон КП Сурхондарё вилоят қўмитаси котиби (1958), Сурхондарё вилоят ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон КП МК котиби (1959—61), Куба ҳукумати ҳузурида совет бош маслаҳатчиташкилотчилар гуруҳи бошлиғи (1962). УзССР Кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва тайёрлаш вазирининг 1ўринбосари (1963—64), Ўзбекистон КП Самарканд вилоят қўмитасининг 1котиби (1964— 73), Урта Осиё қ. х. иқтисодиёти и. т. инти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (1973—75), шу инт директори (1976—91). Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ФА нинг 1вице-президенти (1991—93) ва президенти вазифасини бажарувчи (1993—97). Ўзбекистон агросаноат мажмуида бозор ислохртлари и. т. инти маслаҳатчиси (1997—2000).

Илмий ишлари меҳнатни иқтисодий рағбатлантириш, қишлоқда иқгисодий ислоҳотларни такомиллаштириш, Ўзбекистон агросаноат мажмуини ривожлантириш масалаларига бағишланган.

Ас: Экономика сельского хозяйства и организация заготовок в потребительской кооперации, Т., 1968; Қишлоқ хўжалик экономикасининг актуал масалалари, Т., 1987; Семейный подряд в сельском хозяйстве Узбекистана, Т., 1989; Путь экономиста, Т., 2003.


Кирилл алифбосида мақола: УСМОНОВ Саидмаҳмуд Нуъмонович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ
ТОШКЕНТ
КУБА
ХИТОЙ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты