УСМОНҚОРИ (Райимбеков, 1886 — Марғилон — 1968) — халқ қизиқчиси. Қизиқчиликни Саъди Махсумлян ўрганган. 20 ёшида рус циркига ишга кириб, Юсуфжон қизиқ билан танишади ва унинг ҳамкорига айланади. Паканадан келган, кўзлари сузук, ҳамиша шўх ва қувноқ Усмонқори оғзаки танқидий комедияларда ҳам, қуш ва ҳайвонлар таклидини яратишда ҳам машҳур бўлган. Циркда ўйналадиган масхарабозликни ҳам яхши билган. Унинг репертуарида юзга яқин турли қизиқчиликлар бўлган. У қад. оғзаки қизиқчиликларни тиклаш, замонга мое қайта ишлаш ишига катта ҳисса қўшди. Москвада ўтказилган ўзбек санъати биринчи декадасида Усмонқори «Сайл» ва «Колхоз тўйи» инсценировкаларида ўн қизиқнинг бири бўлиб, «Заркокил» комедиясида, «Кичкинажон» кулкиўйинида, «Соқиё» номли яллали кулкиўйинда, аския пайровларида фаол иштирок этди. У халқ ижодкорларининг вилоят ва республика кўриклари, 1940 й. Тошкентда ўтказилган халқ қизиқчилари мусобақасининг фаол иштирокчиси. «Кетмон тилаш» (эр ролида), «Келин туширди» (Куёв), «Бола ўқитиш» (Талаба), «Пул қисташ» (Уста) каби йирик комедиялардаги ижроси билан шуҳрат қозонган.
Ад.: Кодиров М., Ўзбек театри тарихи, Т., 2003.