УСОМА ибн МУНҚИЗ

УСОМА ибн МУНҚИЗ (1095.24.6, Шайзар ш. часи, Сурия шим. — 1188, Дамашқ) — араб ёзувчиси, тарихчи, саркарда. Турли хрким ва амирларнинг хизматида бўлиб, ҳаётининг кўп кисми жангу жадаллар, саргузаштларда кечган.

Усома ибн мунқиз М. нинг «Китоб улмавоқиф валмасокин» («Манзиллар ва масканлар китоби», 1182) эсдаликлари машҳур. Ушбу китобнинг ягона қўлёзмаси 1880 й. да Эскуриал (Испания) кутубхонасидан топилган. Ўзбек тилида «Ибратли китоб» (1980) номи билан нашр этилган. Салиб юришлари ҳақида яратилган кўплаб тарихий ва адабий асарларнинг муаллифлари Европа тарихчи ва ёзувчилари бўлган ва улар бу жараённи ўз қарашлари ва манфаатларига мувофиқ ҳолда ёритганлар. «Ибратли китоб» эса салиб юришларининг бевосита шоҳиди бўлган араб ёзувчиси қаламига мансубдир. Усома ибн мунқиз М. нинг ушбу китоби қизиқарли бадиийавтобиографик асар бўлиш билан бирга муҳим тарихий манба ҳам ҳисобланади: унда 12-а. да яшаган арабларнинг турмуш тарзи, ўрта аср араб шарқининг ҳаёти, арабларнинг салибчиларга муносабати акс эттирилган.

Турли манбаларда Усома ибн мунқизи М. нинг шеърий девони ва «Ибратли китоб» дан ташқари 10 га яқин асари борлиги қайд этилган. Лекин бизгача улардан фақат 2 таси етиб келган. Биринчи асари шеърий услуб ҳақида бўлиб, унда бадиий санъатлар тавсифланган. Иккинчи асари «Китоб ул уккоз» («Ҳассалар ҳақида китоб») деб аталиб, унда Исо пайғамбар (ас) асо (ҳасса) сидан бошлаб, ҳамма афсонавий, мўъжизакор ҳассалар ҳақидаги ривоятлар ва Усома ибн мунқиз М. қариган чоғида тутган ҳассаси ҳақида ҳикоя қилинган.


Кирилл алифбосида мақола: УСОМА ибн МУНҚИЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты