УСПЕНСКИЙ Фёдор Михайлович

УСПЕНСКИЙ Фёдор Михайлович (1902.8.2, Кострома губерняси, Берисячка қишлоғи — 1984.15.5, Тошкент) — энтомолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972), қ. х. фанлари дри. Ленинград амалий зоология ва фитопатология ин-тини тугатган (1929). Самарқанд ўлка ва Хоразм округ, Наманган вилояти ўсимликларни ҳимоя қилиш ст-ялари ва таянч пунктларида йўриқчи (1929 — 38), СоюзНИХИ ўсимликларни ҳимоя қилиш ст-ясида катта илмий ходим (J938—44), лаб. мудири (1945—58), Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш ин-тида лаб. мудири (1958—62), директор ўринбосари (1962—69), катта илмий ходиммаслаҳатчи (1970—84). Илмий ишлари оддий туркистон ўргимчакканаси биологиясини ўрганишга бағишланган. Успенский иштирокида бу ҳашаротга қарши кураш тадбирлари тизими яратилган; экинлар зараркунандаларига қарши кураш ва кимёвий ишлов бериш муддатларини аниклаш усуллари ишлаб чиқилган.

Ас: Обыкновенный паутинный клещ орошаемых районов Средней Азии, Т., 1960; Паутинный клещ биоценоза хлопковых полей и система приёмов интегрированной борьбы с главнейшими вредителями хлопчатника в Узбекистане, Т., 1970.


Кирилл алифбосида мақола: УСПЕНСКИЙ Фёдор Михайлович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты