УСТА ОЛИМ

УСТА ОЛИМ Комилов (1875, Марғилон — 1953.3.4, Тошкент) — созанда (дойра, ноғора, чанг), миллий куй, усул ва рақслар билимдони, педагог, ўзбек саҳнавий рақс санъатининг асосчиларидан. Меҳнат Қаҳрамони (1932), Ўзбекистон халқ артисти (1937). Марғилонда Масаид отадан доира чалишни ўрганган. Дастлаб Маргилон яллачилари, созандаларга жўрнавозлик қилиб, тўй, сайил, кейинчалик чойхоналарда хизмат қилган. Ўзбек давлат концертэтнографик труппаси (1929 й. дан Ўзбек давлат мусиқали театри, 1939 й. дан Ўзбек давлат опера ва балет театри) да доирачи; рақс студиясида даре берган (1926-43).

Уста Олим ўзбек раке санъати ривожига катта ҳисса қўшган. У тўплаган ва ўзи яратган ўзбек рақси усуллари раққосалар учун асосий қўлланма бўлиб қолди. Уста Олим Тамарахоним ва М. Турғунбоева каби раққосалар устозидир. Тамарахоним билан ижодий ҳамкорликда қад. ўзбек рақсларини саҳналаштирган, уларнинг айримларини раққосалар ансамбли ижросига мослаштирган («Занг», «Гул ўйин», «Садр», «Даромади гул ўйин» ва ҳ. к.), янги «Пилла», М. Турғунбоева билан «Пахта», ўзи «Тантана» рақсларини яратган. «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид пьесаси; В. Успенский, Г. Мушель мусиқаси), «Гулсара» (К. Яшин, М. Муҳамедов; Р. Глиэр) спектаклларига рақслар саҳналаштирган, «Пахта» (Н. Рославец, 1933), «Шоҳида» (Ф. Таль, 1939) балетларини саҳналаштиришда қатнашган.

Уста Олим ижросидаги халқ дойра усулларининг купи Ил. Акбаров («Дойра усуллари», Т., 1952), В. Успенский, Е. Романовскаялар томонидан ёзиб олинган. Уста Олимнинг ижро услуби зарблар жилвадорлиги қамда тембр воситаларининг хилмахиллиги билан ажралиб туради. Т. Иноғомов, К. Азимов, А. Тўйчиев ва б. доирачиларга устозлик қилган.

Москвада ўтказилган миллий театрлар олимпиадаси (1930), ўзбек санъати декадаси (1937) қатнашчиси (декадада ижро этилган «Сайил ва колхоз тўйи» инсценировкасининг яратувчиларидан). Уста Олим доиранинг бой ифода имкониятларини чет мамлакатларда ҳам намойиш қилган. Тамарахоним ва б. билан биринчи халқаро рақс фестивалида ғолибликка эришган (Лондон, 1935) ва унинг кафтларидан олинган гипс нусха Англия музейида сакланади. Фарғонадаги 1мусиқа мактаби, Тошкент ва Марғилондаги кўчалардан бирига Уста Олим номи берилган.

Ад.: Обидов Т., Уста Олим Комилов, Т., 1958.


Кирилл алифбосида мақола: УСТА ОЛИМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХАЛҚ ИЖОДИ
ФРАНЦИЯ
РАҚС


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты