ТИНДИРГИЧ

ТИНДИРГИЧ (сув хўжалигида) — оқим тезлиги пасайганда суюкликдаги муаллақ аралашмалар чўкадиган резервуар, ҳовуз, камералар. Гидротехника ва суғориш системаларида Тиндиргич каналлардаги лойқа, насос ва турбина парракларини шикастлайдиган оқизиқларни чўктиришга мўлжалланган. Одатда, Тиндиргич сув олгич (чиқаргич) иншоотлари таркибига киради ёки алоҳида қилиб қурилади. Конструкцияси бўйича Тиндиргич бир ёки кўп камерали; унга чўккан оқизиқларни чиқариб ташлаш усули бўйича эса узлуксиз ёки вақтвақти билан ювиб туриладиган, механик усулда тозаланадиган (землесос снаряди, каналказгич, гидромониторлар ёрдамида) ва аралаш усулда ишлайдиган турларга бўлинади. Даврий ювиб туриладиган кўп камерали Тиндиргич кенг тарқалган (камераларни истеъмолчига сув беришни тўхтатмаган ҳолда тозалаш мумкин). Тиндиргичда сувнинг оқим тезлиги 0,2—0,4 м/с. Т. дан сув тозалаш стяларида оқинди сувларни тозалашда ҳам фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТИНДИРГИЧ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ
СУВ ОЛИШ ИНШООТЛАРИ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты