ТИНИШБОЕВ

ТИНИШБОЕВ, Тинишпаев Муҳаммаджон (1879.12.5, Еттисув вилояти — 1938.20.4) — давлат ва жамоат арбоби, тарихчи олим. Туркистон мухторияти ҳукуматининг 1бош вазири (1917 й. нояб. —дек.) ва ички ишлар вазири (1917 й. нояб. — 1918 й. фев.). Алаш Ўрда ҳукуматининг ички ишлар вазири (1917 й. дек. —1920 й. март). Петербург т. й. транспорти муҳандислари интини тугатган (1906). 2Давлат думаси депутати (1907 й. дан). Муваққат ҳукуматнинг Туркистон комитета аъзоси (1917). Туркистон Реепубликаси сув хўжалиги бошлиғи (1922), Ер суғориш бўлими бошлиғи (1924). Тошкентдаги қозоқ халқ маориф интида туркий халқлар тарихи, мат., кимё ва физикадан даре берган (1920—25). Еттисув губерняси (области) ижроия комитети т. й. бўлими бошлиғи (1926). Туркистон — Сибирь (Турксиб) магистралида турли лавозимларда ишлаган (1927 — 30). 1930 й. 3 авг. да совет режими томонидан қамоққа олинган, 3 йилга сургун қилинган (1932 — 35). Гурьев — Кандигач т. й. да ишлаган (1935 — 37). Тошкентда қайта қамоққа олиниб (1937 й. 21 нояб.), отиб ташланган. 1959 й. ўлимидан сўнг окланган. Тинишбоев туркий халклар тарихига оид кўплаб асарлар, жумладан, «Қирғизқрзоқ халқи тарихига оид материаллар» (рус тилида, Тинишбоев, 1925), «Туркмўғул тарихи» (1923) ва б. муаллифи.


Кирилл алифбосида мақола: ТИНИШБОЕВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҚОЗОҒИСТОН
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты