ТИНТУВ

ТИНТУВ — жиноий иш бўйича далилларни олишга қаратилган тергов х. аракати. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 158моддасига кўра, суриштирувчи ва терговчи бирор турар жой, хизмат, ишлаб чиқариш. биносида ёки ўзга жойда ёхуд бирор шахсда иш учун аҳамиятли бўлган нарса ёки ҳужжатлар бор деб ўйлаш учун етарли маълумотга эга бўлган тақдирда Тинтув ўтказишга ҳақлидир. Тинтув қидирилаётган шахсни, шунингдек, мурдани топиш учун ҳам ўтказилиши мумкин.

Тинтув суриштирувчи ёки терговчининг асослантирилган қарорига биноан, прокурорнинг санкцияси билан ўтказилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда Тинтув прокурорнинг санкциясисиз ўтказилиши мумкин. Лекин бундай ҳолда кейинчалик шу ўтказилган Тинтув ҳақида 24 соат ичида прокурорга хабар қилинади. Тинтув ўтказилаётганда холислар иштирок этиши шарт. Тинтув умумий ва шахсий бўлади. Уму ми й Т. объектига бино, ҳовли ва очиқ жойлар, шахсий Тинтув объектига фукаролар киради. Шахсий Тинтув ва олиб қўйиш қуйидаги ҳолларда алоҳида қарор ёки ажрим чиқарилмасдан ўтказилиши мумкин: жамоат тартибини саклашга доир бурчини бажараётган милиция ходими томонидан гумон қилинувчини ушлаш чоғида ушланувчининг ёнида қурол борлигига ёхуд жиноят содир этганлигини фош қиладиган далиллардан қутулмоқчи эканлигига етарли асослар бўлганда; гумон қилинувчи милиция ёки қуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келиниб, қонунга асосан уни ушлаш хақида баённома тузилганда; айбланувчига нисбатан қамоқца сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилаётганида, башарти унинг ёнида қурол, шунингдек, сақланиши ман этилган буюмлар ёхуд иш учун аҳамиятга молик нарса ва ҳужжатлар бўлиши мумкин деб ўйлашга етарли асослар бўлганида; олиб қўйиш ёки Тинтув ўтказилаётган бинода ёки бошқа жойда турган шахс олиб қўйиш ва Тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорга ёки ажримга кўра олиниши зарур бўлган нарса ёки ҳужжатларни ўз ёнида яширинча сакламоқда деб ўйлаш учун етарли асослар бўлганида. Шахсий Тинтув тинтилаётган шахс билан бир жинсдаги суриштирувчи ёки терговчи томонидан мутахассис ҳамда холислар иштирокида ўтказилиши мумкин. Тинтув натижасида қўлга киритилган нарса ва хужжатлар Тинтувда иштирок этаётган шахсларга кўрсатилади, баённомада тўлиқ акс эттирилади. Баённоманинг нусхаси тинтилган шахсга ёки унинг вояга етган оила аъзоларига, улар бўлмаган тақдирда эса, тегишли ҳокимлик ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб, тилхат олинади. Зарур ҳолларда олиб қўйилаётган ҳужжатларнинг нусхалари берилади.

Мирзаюсуф Рустамбоев.


Кирилл алифбосида мақола: ТИНТУВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТУРАР ЖОЙ
Туш таъбири ўзбек тилида
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты