ТИНЧ ОКЕАН ГЕОСИНКЛИНАЛЬ МИНТАҚАСИ — Тинч Океании ўраб турган, Ер пўстининг ҳоз. замон геосинклиналь зоналари ва турли ёшдаги бурмаланиш областлари мажмуасини ифодаловчи Ернинг энг йирик геосинклиналь минтақаларидан бири. Анд, Кордильера, Юқори ЯнаЧукотка области, Тинч океаннинг ороллар ёйи зонасини ўз ичига олади. Баъзан Тинч океан геосинклиналь минтақаси м иккига бўлинади: Шарқий Тинч океан геосинклиналь минтақаси (Кордильера) ва Ғарбий Тинч океан геосинклиналь минтақаси Океан қаъридан Тинч океан геосинклиналь минтақаси чуқур сувли новлар — Алеут, Курилл, Камчатка, Мариана, Тонга, Кармадек, Перу, Чили, Гватемала ва бошқалар билан ажралган. Минтақанинг ташки чегараси Сибирь, ХитойКорея, Жан. Хитой, Австралия, Антарктида, Жан. Америка ва Шим. Америка қад. материк платформаларининг океанга қараган чеккаларидан иборат. Тинч океан геосинклиналь минтақаси, асосан, юқори палеозой, мезозой, кайнозойнинг ҳоз. замон ётқизиқдарини ўз ичига олади. Минтақанинг ташқи ҳалқа бўйича уз. 56000 км атрофида; эни бир неча юз км дан 3 — 5 минг км гача.
Тинч океан геосинклиналь минтақаси атрофларида 2 хил структуравий қисм: улардан бири ортдаги — Ер пўстининг материкли тузилиши билан характерланади ва геосинклиналь бурмаланиш областларида ҳосил бўлади; бошқаси эса, рўпарадаги — океан қаърини ўраб олган структурали зоналардан ҳосил бўлган, уларда материк пусти ҳали шаклланмаган. Океан ўзанига яқинлашган сари тектоник зоналар ёшариб боради ва шунга мувофиқ материкли областларнинг ўсиши юзага келади. Тинч океан геосинклиналь минтақаси атрофларида Ернинг «оловли ҳалқаси» жойлашган бўлиб, ёш вулканлар ҳалқаси андезит таркибли вулкан отилишининг маҳсули; уларга сейсмик жараёнларнинг кучли намоенлари, жумладан, эпицентри 700 км чуқурликда бўлган ер қимирлашлар тўғри келади. Тинч океан геосинклиналь минтақаси ларида фойдали қазилма конларини концентрацияси Ер пўстининг туташ участкаларидагига нисбатан кескин кўтарилган бўлади. Тинч океан геосинклиналь минтақасининг материк қисмида олтин, кумуш, қалай, вольфрам, полиметалл, океан олди қисмида эса, мис, темир, хромит, никель, платина ва олтин рудалари конлари таркалган. Симоб конлари вулканик минтақалар билан боғлиқ. Тинч океан геосинклиналь минтақасига йирик нефтьгаз конлари ҳам тўғри келади. Уларнинг бир гуруҳи минтақа чегарасида қад. платформалар туташган жойларда (Юкрри Яна букилмаси, Шим. ва Жан. Америка букилмалари), бошқаси — қуйи кайнозой чукиндилари билан тўлдирилган чуқур букилмалар (Сахалин, Калифорния, Калимантан ва б.)да жойлашган. Нефтьгаз ресуреларининг катта қисми чекка денгиз сувлари остига яширинган. Тинч океан геосинклиналь минтақаси Ернинг энг фаол ҳаракатдаги сейсмик ва вулканли минтақаси.