УСТО МЎМИН

УСТО МЎМИН (тахаллуси; асли Николаев Александр Васильевич) (1897.30.8, Воронеж 1957.27.6, Тошкент) — рангтасвир устаси, график рассом. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1950). Москвадаги Бичкури рассомлик студиясида (1916—18) ва эркин устахоналарда таълим олган. 1920 й. дан Ўзбекистонда. Кўпгина асарларини левкасга темпера усулида ишлаган. Усто Мўмин ижодининг маълум даврида миниатюра санъати таъсирида асарлар яратган («Куёв», «Саллали йигит», «Беданабозлар» — 20-й. лар). Усто Мўмин ижоди учун реалистик расмнинг аниқ ва тугалланганлиги хос, образларнинг бадиий ифодасида майин чизиклар, жонли шакллар муҳим аҳамият касб этган: «Баҳор» (1924), «Бой» (1932), «Хўжа Насриддин бозорда», «Уйғур рақси» (1944) ва б. Абдулла Қодирийнинг «Обид кетмон» (1935), М. Козимийнинг «Кўрқинчли Теҳрон» ва б. асарларни бадиий безаган. «Правда Востока», Усто Мўмин (А. Николаев). «Баҳор» (1932).

«Қизил Ўзбекистон» газ. лари, «Муштум» жур. да ишлаб, раем ва карикатуралари билан қатнашган, плакатлар яратган.


Кирилл алифбосида мақола: УСТО МЎМИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ
ФРАНЦИЯ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты