УСУЛ ал-ФИҚҲ

УСУЛ ал-ФИҚҲ (араб. — фиқҳ асослари, илдизлари) — ислом шариатида асосий манба ҳисобланган Қуръон, сунна, ижмо ва ^ыесни ўрганадиган илм. Шу 4 манба барча ислом мактаблари томонидан эътироф қилинган бўлсада, сўнгги 2 манбанинг аҳамияти ва имкониятини турли мазҳаб намояндалари турлича тушунтирадилар. Айрим фақихлар ҳуқуқий масалаларни оқилона бир тизимга солиш ва шахсий фикр (рай) асосида ҳал этишга интилса, бошқалари барча фиқҳ меъёрларини пировард натижада худонинг ваҳийси деб ҳисоблайдилар. Усул ал-фиқҳ алф. нинг ривожланиши Муҳаммад ибн Идрис Шориъий номи билан боғлиқ. У «Китоб алумм» тўпламига кирган «арРисола» асарида фиқҳшунослик асосларини баён этди. Усул ал-фиқҳ алф. га кўра, Қуръон ва сунна фиқҳнинг асосий манбаидир, чунки улар аниқ феълатвор қоидаларини ўз ичига олади ёки уларни илоҳий ваҳийлардан англаб олишнинг оқилона усулларини кўзда тутади. Ижмо 3манба ҳисобланиб, у Қуръон ва суннада ҳал этиб берилмаган масалалар юзасидан мужтаҳидларнинг якдил фикри деб тушуниладиган булган. Қуръон ва суннада аниқ жавоб берилмаган саволларни ўхшашлигига қараб ҳал этиш усули — қиёс фиқҳнинг 4манбаи деб эътироф қилинади. Бундан ташқари, Усул ал-фиқҳ алф. ҳуқуқий ечимларни излашнинг бошқа оқилона усулларидан қўшимча фиқҳ манбалари сифатида фойдаланишга йўл қўяди. Қиёс каби улар ҳам манба ва ижтихрдга киритилган аниклик деб ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: УСУЛ ал-ФИҚҲ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ИСЛОМ
ҚУРЪОН
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты