УСУЛИ САВТИЯ (араб. — товуш усули) , товуш усули — хатсавод ўргатиш усулларидан. Бу усулда сўзнинг энг кичик бўлаги, яъни нутқ товушларини изчил идрок этиш (аналитик товуш усули) ва нутқ товушларини ёзув белгилари (ҳарфлар) opкали тиклаш асос қилиб олинади. Кўп тилларда, жумладан, ўзбек тилида савод ўргатиш аналитиксинтетик товуш усулига, яъни аналитик ва синтетик товуш усулларини узвий боғлаб олиб бориш тамойилига асосланади.
Аналитик товуш усулини дастлаб француз педагоги Ж. Жакото (19-а. нинг 30-й. ларида), синтетик товуш усулини немис педагоги Г. Стефани (19-а. бошларида) қўллаган. Аналитиксинтетик товуш усулининг энг мақбул вариантини Россияда К. Д. Ушинский, Ғарбий Европада Ф. Дистервег, К. Фогель ва б. яратган.
Товуш усули Ўрта Осиёдаги маҳаллий мактабларда, жумладан, ўзбек мактабларида 19-а. нинг охири — 20-а. бошларида пайдо бўлган. Унинг тарқалишида ўлкадаги рустузем мактаблари ва татар муаллимлари очган мактаблар асосий манба бўлган. Шу мактаблар таъсирида илғор маҳаллий зиёлилар, жадидлар мактабхоналардаги таълим усули (усули ҳижоя)да савод ургатиш қийинлигини англаб, ўзлари очган мактабларида Усули савтияда даре бера бошладилар. 1902 й. С. Саидазизов синтетик товуш усулида «Устоди аввал» ўзбекча дарелигини тузган. Бу дарелик узоқ йиллар янги усулдаги бир нечта мактабларда асосий алифбе китоби сифатида ўқитилиб келинган. Мусулмон укитувчиларнинг Тошкентда бўлиб ўтган 1қурултойи (1918 й. авг.) барча ўзбек мактабларида товуш усулида даре бериш ҳақида қарор қабул қилди. Давр ўтиши б-н бу усул пед. ва психология маълумотлари асосида такомиллашиб борган. Йўлдош Абдуллаев.