УСУЛИ ҲИЖОИЯ

УСУЛИ ҲИЖОИЯ (араб. бўғин усули) , бўғин усули — хатсавод ўргатиш усулларидан. Бу усул сўзларнинг товуш таркибига эмас, балки бўғин (ҳижо)лар ҳосил қилиб, уларни ёд олишга асосланган. Усули ҳижоияда сўздаги ундош товушларга тегишли унли товушлар қўшилиб, ҳижо хрсил қилинган, сўнг ҳижолар қушиб ўқилган.

Усули ҳижоия таълимда қадимдан қўлланиб келган. Мил. ав. асрлардаёқ Юнонистон ва Рим давлатларида савод ўргатиш шу усул асосида олиб борилган. Ўрта Осиё, умуман Шаркдаги мактабхоналарда ҳам Усули ҳижоия узоқ давр ҳукмронлик қилган.

Мактабхоналарда Усули ҳижоияда савод ургатиш (ҳарфлар номини ёдлаш, буғинлар ҳосил қилиш, бўғинларни қушиш) 3 босқичга булинган: 1босқичда араб ҳарфларининг ёзилиш шакли бандларга ажратилиб ёзиб борилган. Ўқувчи ҳар бир банддаги ҳарфларни ёдлаб олгандан сўнг («алиф», «бе», «те», «се» тарзида) 2босқичга ўтилган. Бу босқичда ҳар бир ҳарфнинг номи айтилиб, унга «зеру забар» қўшиб бўғин ҳосил қилинган (мас, «бе» + «забар» + «ба»). 3босқич абжад уқиш билан бошланган. Унда болалар қўлидаги тахтачага «абжад», «ҳавваз», «хутти», «каламан», «саъуфас», «қарашат», «саххаз», «зағаз» сўзлари ёзиб борилган. Бу сўзларнинг таркибида араб алифбосидаги барча 28 ҳарф, чунончи «абжад» сўзида «бе», «жим», «дол» ҳарфлари қатнашган.

Бўғин усулида савод ўргатиш қийин бўлганлиги сабабли 19-а. дан уни бирмунча ислоҳ этишга ҳаракат қилинди. Хусусан, янги усулдаги ўзбек мактабларида усули маддия (араб. — чўзиш усули)да савод ургатиш раем булди. Бу усулда ҳарфларнинг номига унли товушлар қўшилиб, чўзиб бўғин ҳосил қилинган. А. Авлонийниш «Биринчи муаллим», А. Ибодиевттг «Таҳсилулалифбо», М. Фахриддинотшнт «Раҳбари аввал» дарсликлари усули маддия асосида тузилган. Усули ҳижоияга нисбатан усули маддиянинг бирмунча ижобий томони бўлган: бола бўғиннинг қандай ҳосил бўлишини бир оз бўлсада, англаган, шу бўғинлар қатнашган сўзларни ўқиган. 19-а. охирларидан янги усулдаги мактабларда товуш усули (қ. Усули савшия) пайдо бўлиб, Усули ҳижоия ва усули маддиядан афзаллигини кўрсатди ва кейинчалик савод ўргатишда асосий усул бўлиб қолди.


Кирилл алифбосида мақола: УСУЛИ ҲИЖОИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЮНОНИСТОН
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
РИМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты