УТИЛИТАРИЗМ (лот. utilitas — фойда, манфаат) — 1) барча ҳодисаларини уларнинг фақат фонда келтириши, муайян мақсадга эришиш учун восита бўлиб хизмат қилиш имконияти нуқтаи назаридан баҳолаш принципи;
2) этикада — позитивистик йўналиш. И. Вентам асос солган. Фойдани ахлок,нинг асоси ва инсоний хаттиҳаракатларнинг мезони деб ҳисоблаган. 19-а. да Буюк Британияда тарқалган. Унинг асосий принципи шахсий манфаатларни қондириш воситаси билан «энг кўп одамларни иложи борича кўпроқ бахтли қилиш»дан иборат. Утилитаризм давлат ва ҳуқуқ функцияларини тушунишга асос қилиб қўйилади. «Фонда принципи»ни билиш назариясига кўчириш прагматизмнит пайдо бўлишига ёрдамлашди. Ҳоз. замон Ғарб этикасида Утилитаризм ўрнига «ахлоқий мулоҳазаларни таҳлил қилиш» (эмотивизм, этикада мантиқий позитивизм) қўйилмокда.