УТРЕХТ

УТРЕХТ — Нидерландиядаги шаҳар. Утрехт провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 256,2 минг киши (2001). Транспорт йулларининг йирик чорраҳаси. Рейн дарёси дельтасидаги порт. Мамлакатнинг қад. савдомолия, саноат, маданий маркази. Машинасозлик, кимё, озиқ-овқат, тамаки, тўқимачилик (11-а. дан) саноати корхоналари мавжуд. Ун-т (1636), музейлар бор. У. қадимги римликлар қишлоғи ўрнида бунёд этилган. Меъморий ёдгорликлардан романготика собори (11—16-а. лар), готика черковлари сақпанган. Шаҳарда ҳар йили халқаро ярмарка утказилади.


Кирилл алифбосида мақола: УТРЕХТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты