ТИРАСПОЛЬ — Молдавиядаги шаҳар. Днестр дарёсининг чап соҳилида. Тирасполь станцияси. Пристань. Аҳолиси 186 минг киши (1990 й. лар ўрталари). Шаҳар 1792 й. да А. В. Суворов томонидан кад. молдаван қишлоғи Старая Суклея ўрнида қалъа сифатида барпо қилинган. 1929— 40 й. ларда Молдавия Мухтор Республикаси пойтахти. Озиқ-овқат (консерва, мевасабзавот, виноконьяк здлари ва б.), машинасозлик (шу жумладан, электр техникаси), енгил (тўқимачилик, тикувчилик), кимё, ёғочсозлик саноатлари ривожланган. Университет, драма театри, ўлкашунослик музейи, картиналар галереяси бор. Иссиклик электр стяси ишлаб турибди.