ТИРЕ (франц. tiret — чизиқча; чўзиқ нарса) — ҳоз. ўзбек тилида кенг қўлланадиган, горизонтал чизиқча (—) шаклидаги тиниш белгиси. Тире рус ёзувида 18-а. дан, ўзбек ёзувида эса 19-а. нинг 70-й. ларидан қўллана бошлаган. Аралаш ҳолда, яъни гапнинг бошида ва ўртасида, шунингдек, якка ва такрор (қўшалоқ) ҳолда қўлланувчи тиниш белгиларидан. Тире якка ҳолда қўлланганда, гаплар ва гап бўлакларини ажратиш, такрор (қўш Т.) ҳолда ишлатилганда эса, маълум бўлакларни чегаралаш, чегараланган бўлакнинг маъносини таъкидлаш, бўрттириш, эмоционалликни ошириш каби вазифаларни бажаради.
Ҳоз. ўзбек тилида Тире содда ва қўшма гаплар таркибида қўлланиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: а) гапларни, гап бўлакларини ажратади; б) гаплар, гап бўлаклари ва айрим синтактик тузилмаларни чегаралайди; в) турли хил мақсадлар — эмоционал—экспрессив ҳолатларни ифодалайди; г) тушириб қолдирилган айрим бўлаклар ўрнини қоплайди (Яхшидан от крлар, ёмондан — дод). Грамматик ва интонацион жиҳатдан мустақил гап бўлаклари ҳар икки томондан Тире билан ажратилади. Бунда ажратилган бўлакнинг ҳар икки томонидан қисқа пауза бўлади (Тоғаларим — Эгамберди ва Раҳимберди — мени бир-бир қучоклаб, ишга бериладилар. — Ойбек). Т. икки ёки ундан ортиқ атокли отнинг бирикувидан тузилиб, бирон ташкилот, муассаса, таълимот, нарсаҳодисалар номини англатувчи сўзлар орасида (Карпов — Каспаров матчи, Бойль—Мариотт қонуни), шунингдек, макон, замон ва миқдор чегарасини биддирувчи икки ёки ундан ортиқ сўзлар (рақамлар) орасида ҳам (30—40й. лар, XIX—XX алар) қўлланади.