ТИРЕОТРОП ГОРМОН, ТТГ, тиротропин, тиреостимулловчи гормон — одам ва умуртқали ҳайвонлар гипофиз безининг олдинги бўлагида ишланадиган гормон. Қалқонсимон без фаолиятини бошқаради; унинг асосий гормонлари — тироксин ва трийодтиронин ажралиши ҳамда синтезига таъсир этади. Кимёвий табиатига кўра, гликопротеид, мол. м. 28000—30000. Т. г. қалқонсимон без фолликулаларида тиреоглобулин парчаланишини ҳамда крнга тироксин ва трийодтиронин ажралишини кучайтиради. Фолликуляр ҳужайралар кўпайишига, йод ютилиши ва тироксин синтезига таъсир этади. Тиреотроп гормон, ттг синтези ва секрециясини марказий нерв системаси хамда гипоталамус бошқаради. Қонда тиреоид гормонлар миқдори ошганда Тиреотроп гормон, ттг секрецияси тормозланади, натижада тироксин ва трийодтиронин кам ажралади. Адреналин ва кортикостероидлар Т. г. секрециясини камайтиради.