ТИРИТАКА (юн. Tyritake) — Боспор подшолиги шаҳри. Пантикапей (ҳоз. Керчь)дан жан. да жойлашган. Мил. ав. 6-а. да юнонлар томонидан асос солинган. Мил. 1 —3-а. ларда йирик балиқ овлаш маркази. Археологик қазишлар натижасида шаҳар мудофаа деворлари, турар жой қолдиклари, хўжалик ва маиший буюмлар ва б. топилган. Мил. 4-а. нинг 2ярмида Тиритака афтидан гуннлар ҳужуми оқибатида вайрон бўлган, бироқ, ундаги ҳаёт илк ўрта асрларга қадар давом этган.