УЧКЎПРИК ТУМАНИ

УЧКЎПРИК ТУМАНИ — Фарғоиа вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1962 й. 24 дек. да Бағдод тумани билан қўшиб юборилди. 1964 й. 31 дек. да қайта тузидди. Шарқцан Бағдод, Бувайда, шим. ва ғарбдан Данғара, Қўқон ш., ғарб ва жан. ғарбдан Ўзбекистон жан. шаркдан Риштон туманлари билан чегарадош. 0,28 минг км2. Ахолиси 164 минг киши (2004). Туманда 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Кенагас, Меҳнатобод, Наврўз, Полохон, Сариқўрғон, Учқўрғон, Чорбоғ, Янгиқишлоқ, Ғозиғиждон) бор. Маркази — Учкўприк қишлоғи.

Табиати. Рельефи, асосан, текислик. Жан. қисми Туркистон тизмасининг шим. этакларидаги адирлар, марказий қисми қад. дан деҳқончилик қилиб келинаётган текисликлардан иборат. Шим. ва шим. шарқий қисми Марказий Фарғонага туташган. Адирлар туман ҳудудида бир неча км масофага чўзилиб боради. Улар Сўх дарёси ёйилмасининг қад. конгломератларидан иборат. Иклими континентал. Қурама, Чатқол ва Фарғона тизма тоғлари шим. дан кеЛадиган совуқ шамолларни тўсиб туради. Шу сабабли бу ерда қиш илиқ. Ўртача йиллик тра 13,5°. Июлда 27 — 28°, энг юқори тра 42°, янв. да —2,2, энг паст тра —23°. Вегетация даври 235 — 240 кун. Ўртача йиллик ёғин 100—Н5 мм.

Экин майдонлари Сух дарёсидан сув оладиган — Картан канали ва Катта Фарғона каналидан суғорилади. Умумий уз. 104 км бўлган 7 катта ариқ — Картан, Хон, Собиржон, Каламуш, Ғиждон, Оққўрғон, Қўқон ариқлари мавжуд. 624 км узунликдаги 105 коллектор бор. Аччиқкўл ва Шим. Бағдод коллекторлари ер ости сизот сувларини Сирдарёга қуяди. Сизот ва булок, сувларидан тўйинадиган Янгиқадам ариғи қўшимча сув беради. Сўх гидроузели — муҳим гидротехника иншооти ишлаб турибди. Бундан ташқари, тумандаги аҳоли пунктлари ва чорвачилик фермалари 130 га яқин артезиан қудукдаридан сув олади.

Адир ва адир этакларига ёндашган ерларда суғориладиган бўз, оч бўз, марказий қисмида суғориладиган ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ тупроқлар, шим. ва шим. шарқий қисмида шўрхок ва қумоқ тупроқлар тарқалган. Адир ва адир этаги текисликларида эфемер ва эфемероид ўсимликлар, юлғун, оқбош, тароқбош, буғдойиқ, қамиш, қўға, шўра, ажриқ, какра, қумли майдо нлар ва қум тепаларида қандим, черкез, қум қиёғи, янтоқ каби ўсимликлар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, бўри, қуён, қизилкуйруқ, қумсичқон, жайра, қўшоёқ, каламуш, ўқилон, чипор илон, калтакесаклар; қарға, чумчуқ, чуғурчиқ, сўфитўрағай, қашқалдоқ, бедана ва б. бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, қорақалпоқ, татар, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 586 киши.

Хўжалиги. Пахтачилик — туман хўжалигининг етакчи тармоғи. Туманда 380 та ширкат, фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Туман саноат корхоналари қ. х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Пахта тозалаш, асфальтбетон, мева ва сабзавот консервалаш, ғишт з-длари, автокорхона, МТП, 4 қўшма, 350 кичик хусусий корхоналар, 4 йирик саноат, шунингдек, қурилиш корхоналари фаолият кўрсатади.

Қ. х. да фойдаланиладиган ерларга пахта, беда, шоли, дон, сабзавот ва полиз, емхашак экинлари экилади. Боғдорчилик ва токчилик ривожланган. Субтропик мевалар (мас, анжир) ҳам етиштирилади. Туман жамоа ва шахеий хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки, парранда боқилади. Туман ҳудудидан Андижон— Москва, Бишкек—Жалолобод поездлари ўтади. 53 та умумий таълим мактаби, 2 касбҳунар коллежи, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, мусика мактаблари, марказий кутубхона ва унинг тармоклари ишлаб турибди. Марказий касалхона, туғруқхона, 40 дан ортиқ қишлоқ врачлик пункт, 2 тез тиббий ёрдам кўрсатиш ст-яси мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
РОССИЯ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты