ТИРНОҚ

ТИРНОҚ, чангал — бармоқларни ҳимоя қилувчи шохеимон тузилма. Одам, маймун ва чала маймунлар бармоқлари учида ҳосил бўлади. Тирноқ бармоқ болиши устидан чиққан эркин қисм, тана ва иддиздан иборат. Тирноқ ўрнининг илдиз ва чуқурча билан қопланган қисми матрица дейилади, шу матрица ҳужайраларининг кўпайиши туфайли Тирноқ учига қараб астасекин ўсиб боради. Тирноқ бир кечакундузда ўрта ҳисобда 0,1—0,2 мм усади; тахм. 100 кунда тўлиқ янгиланади. Тирноқ ўсиши кишининг ёши, жинси, организмнинг умумий ҳолати ва б. омилларга боғлиқ, мас., болалар тирноғи катталарникига нисбатан тезрок, ёки қишда ёздагидан секинроқ ўсади. Тирноқ уз. 10—15 мм, эни 10—17 мм, қалинлиги 0,30—0,37 мм, аёлларда кичикроқ ва юпқароқ бўлади. Соғлом кишининг тирноғи бир оз бўртиб чиққан, силлиқ, тиниқ ва рангеиздир.

Сувда ва қуруқликда яшовчилар тирноғи эпидермис шохеимон қаватининг қалинлашувидан ҳосил бўлади. Чин Т. кўпчилик судралиб юрувчиларга, барча қушларга ва талайгина сут эмизувчиларга хос. Тирноқ ҳаракатланишда ёрдам беради, шунингдек, ҳимоя ва ҳужум органидир. Айрим сут эмизувчилар (мас., отлар)да кўриниши ўзгарган Тирноқ — туёқ бор.

Тирноқ касалликларига кислота, ишқор таъсири, шикастланиш, инфекция (бактерия, замбурутлар) ва б. сабаб бўлади. Онихия ва Тирноқни ўраб турган тўқиманинг яллиғланиши — паронихия кўпроқучрайди. Паронихия Тирноқ атрофида пайдо бўлган «сочиқ»лар, моддалар алмашинуви касалликлари, мас., қандли диабет, шикастланишлар окибатида келиб чиқади. Турли касалликларда Тирноқнинг ранги ўзгариб, мўрт, уваланувчан бўлиб қолади. Трихофития, микроспория, эпидермофития, кандидоз, кал замбуруғлари Тирноқнинг замбуруғ касалликларини вужудга келтириши мумкин. Сурункали инфекцион касалликлар — сил, мохов; тери касалликлари — псориаз, экзема, нафас йўли (бронхоэктазия), юрактомир, ички секреция ва нерв системаси касалликларида ҳам Тирноқда ўзгаришлар кузатилади. Пойабзал тор бўлиб, оёқ бармокларини қисиши, Тирноқ ларнинг зарбдан шикастланиши оқибатида Тирноқ ичга усади, бунда Тирноқ болиши яллиғланади. Тирноқда ўзгаришлар рўй берганда мутахассис врачга учрашиш лозим.


Кирилл алифбосида мақола: ТИРНОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОДАМ
СУВДА ВА ҚУРУҚЛИҚДА ЯШОВЧИЛАР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты