ТИРСАКЛИ ВАЛ

ТИРСАКЛИ ВАЛ — поршенли двигателлар, насослар, компрессорлар, темирчиликпресслаш машиналари ва б. қурилмалардаги кривошипли механизмнинг айланувчи звеноси. Битта ёки бир нечта тирсакли (номи шундан) ҳамда бир нечта ўқдош ўзак бўйинлари, ҳар бир тирсагида 2 та шчека ва 1 та бўйин бўлади. Бўйинлар ўзак бўйинлар ва шатун бўйинларга бўлинади. Ўзак бўйин подшипникка таянади, шатун бўйинга шатун бириктирилади. Шатун бўйинларнинг ўқи Тирсакли валнинг айланиш ўқига нисбатан бироз силжиган (нарирокда) бўлади. Поршенли машиналар (мас., автомобиллар) да Тирсакли вал тирсакларининг сони цилиндрлар сонига тенг бўлади. Тирсакларнинг қандай тартибда жойлашиши машинанинг иш циклига, цилиндрларнинг жойлашишига қараб белгиланади. Тирсакли вал углеродли ёки легирланган пўлат ёки мустаҳкам чўяндан яхлит, қуйма тарзда ёки болғалаш усулида ясалади.


Кирилл алифбосида мақола: ТИРСАКЛИ ВАЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ
ПЎЛАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты