ТИСС (Taxus) — зарнобдошлар оиласига мансуб игнабаргли, доим яшил, икки уйли, камданкам бир уйли ўсимликлар туркуми. Игнабарглари кетма-кет жойлашган; тўқ яшил, ялтироқбўртиқўзакли. Чангчили бошоқчалари битта, шарсимон. Қуббаси ҳам битта; унда резавор мевага ўхшаш бир дона уруғ бўлади. 10 тури маълум. Европа, Кичик ва Шарқий Осиё, Кавказ, Шим. Америкада тарқалган. Ўзбекистонда резавор ёки чиримайдиган дарахт (Т. baceata) ўстирилади. Тисснинг ёғочи қизғишжигарранг, ялтироқ ўзакли, мустаҳкам, қаттиқ, оғир, яхши силлиқланади, смола йўли бўлмайди. Фанера тайёрлаш, сув иншоотлари қуриш ва машинасозликда ишлатилади.