ТИТ Флавий Веспасиан

ТИТ Флавий Веспасиан (Titus Flavius Vespasianus) (39—81) — Рим императори (79—81); флавийлар сулоласидан. Веспасианнинг ўғли ва вориси. 73—79 й. ларда Веспасианнинг тахтдоши сифатида сенатдаги аристократлар оппозицияси билан кураш олиб борган. Император бўлгач, сенат билан келишиб ҳокимиятни бошқарган. 80 й. да Римда содир бўлган ўлат ва ёнғин, 79 й. 24 авг. да Везувий вулқонининг отилиши (унинг натижасида Помпея, Геркуланум ва Стабия ш. лари йўқ бўлган) оқибатларини тугатиш ҳамда турли мақсадлар учун тарқатиладиган совғалар, томошалар ва жамоат биноладэи қурилиши (Колизей, Термалар қурилиши тугалланган ва б.) учун катта маблағ сарфлаган.


Кирилл алифбосида мақола: ТИТ Флавий Веспасиан ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИТАЛИЯ
РИМ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты