УЧҚИЗИЛ СУВ ОМБОРИ

УЧҚИЗИЛ СУВ ОМБОРИ — Сурхондаре вилояти Термиз ш. дан шим. томонда, 20 км узокликда, Учқизил разъезди яқинидаги сув омбори. Атрофи тепаликлар билан ўралган тақасимон табиий чуқурликда барпо этилиб, 1957 й. да фойдаланишга тўлиқ топширилган. Умумий ҳажми 160 млн. м3, фойдали хажми 80 млн. м3. Занг каналы ва унинг Жан. Занг сув келтириш канали оркали Сурхондарё суви билан тўлдирилади.

Сув омборининг асосий иншоотлари: майда донадор қум билан кўтарилган жан. ва ғарбий дамбалар; минора кўринишидаги сув чикаргич ва бош ростлагич дамбалар; 1150 м узунликдаги жан. дамбанинг бал. 11,5 м, тепа қисмининг кенглиги 6 м, деворлари қиялигининг юқори қисмига армобетон плиталар ётқизилган. 2260 м узунликдаги ғарбий дамбанинг бал. 5,2 м. Сув чикаргичдан 70 м масофада очиқ сув бўлгич — бош ростлагич қурилган бўлиб, у сувни шарқий ва ғарбий тақсимлаш каналларига бўлиб беради.


Кирилл алифбосида мақола: УЧҚИЗИЛ СУВ ОМБОРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ЕР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты