УЧҚУН КАМЕРАСИ — зарядланган зарраларнинг треклари (излари) кузатиладиган ва қайд қилинадиган асбоб; ишлаш принципи зарраларнинг электр конденсаторнинг газ оралиғидан учиб ўтаётганда қосил бўлаётган учқун разряднинг кучайишига асосланган. Учқун камерасининг электродлари икки ясси параллел пластинадан иборат. Пластина оралиғи (одатда, 1+50 cm) He, Ne ёки уларнинг аралашмаси билан тўлдирилади. Иш ҳажмидаги босим 1 атм. га яқин. Зарядланган зарралар томонидан газлар ионлашиши туфайли электронлар ҳосил бўлиб, учқун разряд вужудга келади. Учқун камерасини дастлаб 1957 й. да Краншау ва де Бир қўллашган. Кўпгина хрлларда Учқун камерасилар бошқа қайд қилувчи детекторлар (мас, Черенков ҳисоблагичи, ионлаш камераси) билан биргаликда ишлатилади.
Учқун камераси ларнинг бир неча хили мавжуд: а) тор оралиқли Учқун камерасилар бир нечта электродлардан тузилиб, икки электроди ораси 1 см; б) электродлари 3550 см да жойлаштирилган Учқун камерасилар (изли Учқун камерасилар) да учқун разряд зарранинг изи бўйлаб кузатилади; в) стример Учқун камераси (пластиналар оралиғи 5+20 см) ларда уз. 3 мм дан 10 мм гача бўлган толасимон ёрқин каналлар — стримерлар ҳосил бўлади, уларни аппарат ёрдамида суратга олиш мумкин. Магнит майдонига ўрнатилган Учқун камерасилар ёрдамида камерани кесиб ўтган зарранинг импульсини ҳам аниклаш мумкин. Учқун камераси ҳозирги кунда ядро зарралари, ядро реакциялар, элементар зарралар ва космик нурларни ўрганишда асосий воситалардан биридир.