ТИТАНЛАР — 1) юнон мифологиясида худолар, олти акаука ва олти опасингил (Уран ва Ғеянинг фарзандлари). Зевс бошлиқ Олимп худоларига қарши курашда Титанлар мағлубиятга учрайди ва Tapmapra ташланади. Кейинги даврларда яратилган афсоналарда Титанларни гигантлар билан тенглаштиришган. Титанларнинг болалари ва набираларини титанидлар (баъзи ҳолларда Титанлар) деб ҳам атаганлар;
2) Кучма маънода Т. — фавқулодда истеъдоди билан ажралиб турадиган одамлар.