УЧҚЎРҒОН — Наманган вилояти Учқўрюн туманииаги шахар, туман маркази. Вилоятнинг шим. шарқида, Норин дарёси (Сирдарё ҳавзаси) нинг чап соҳилида. Қўқон — Андижон — Тошкўмир йўналишидаги т. й. чорраҳаси. Намангандан 42 км шим. шарқда. Аҳолиси 33,3 минг киши (2004). Учқўрғонда «Учқўрғонёғ», «Учқўрғон дон маҳсулотлари», «Учқўрғоннон», «Учқўрғон—Текстиль» корхоналари, пахта тозалаш, асфальт з-длари, бир неча қурилиш ташкилотлари, автокорхона ва б. корхоналар бор.
Умумий таълим мактаблари, гимназия, лицей, 2 касбҳунар коллежи, маданият саройи ва маданият уйлари, мусика мактаби, марказий кутубхона ва унинг шохобчалари ишлаб турибди. Спорт соғломлаштириш мажмуаси, стадион ва б. спорт иншоотлари аҳолига хизмат кўрсатади. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, шаҳар врачлик пункти, тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими фаолият кўрсатади. Учқўрғондан Наманганга автобус қатнови йўлга қўйилган.