УШИНСКИЙ Константин Дмитриевич [1824.19.2(2.3), Тула 1870.22.12 (1871.3.1), Одесса, Киевда дафн этилган] — рус классик педагоги, Россияда илмий пед. ва халқ мактаби асосчиси. Москва ун-тининг юридик фтини тугатган (1844). Россиядаги турли маориф шохобчаларида, жур. ларда ишлаган.
Ушинский педагогик системасининг негизи таълим ва ўқитиш тизимида демократлаштиришни талаб қилишдан иборат бўлган. У биринчи бўлиб, пед. тарбиянинг илмий назарияси, деган фикрни илгари сурган ва буни исбот этган. Ушинский педагогика назариясининг асосини тарбиянинг халқчиллик ғояси — тарихий жараёнда мех. наткаш халқнинг яратувчилик кучини эътироф этиш ташкил қилган. Ушинский педагогикани кенг маънода бир фан, тор маънода тарбия санъати деб ҳисоблаган. Ушинский тарбияни шахсни аклий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний шакллантиришга қаратилган яхлит жараён деб билган ва бунда ахлоқий тарбия асосий ўринни эгаллаши лозим деб ҳисоблаган. Мактабда ўқувчилар меҳнатига таълим ва тарбиянинг муҳим омилларидан бири сифатида қараган. Ушинскийнинг ахлоқ ва ахлоқий тарбия тўғрисидаги қарашларида халқчиллик ғоялари акс этган. Ушинский яхлит дидактик тизимни ишлаб чиққан. Унда таълим мазмунини танлаш қамда уни болаларнинг ёш хусусиятларига мослаштириш масалалари очиб берилган. Ушинский ўқитишнинг психофизик табиатини тадқиқ этди, диққат, қизиқиш, хотира, хаёл, ҳиссиёт, тафаккур каби психологик механизмларни тахлил қилди. Ўзининг «Инсон тарбия предмети сифатида» деган асарида психологияни тажриба маълумотларига асосланиб тузишга ҳаракат қилди. У болалар психологияси билан таълимтарбия психологиясини ишлаб чиққан. Мактабда она тили дарсига катта аҳамият берди. Унинг «Болалар дунёси ва хрестоматия», (1861), «Она тили» (1864) каби дарсликлари мазмунининг бойлиги, тили ва методикаси жиҳатдан ўз даврининг энг намунали ўқув китобларидир.