УЭЛЛЕР

УЭЛЛЕР (Weller) Томас Хакл (1915. 15.6 — АинАрбор, Мичиган штати) — америкалик врачвирусолог. Америка Фан ва санъат академияси, АҚШ миллий ФА аъзоси (1964). Мичиган ун-тини тугатган (1936), фан д-ри (1940). Бостондаги Гарвард тиббиёт мактабида, болалар касалхонасида, Педиатрия марказида (1936—47), Гарвард соғлиқни сақлаш мактабида ишлаган. 1954 й. дан тропик тиббиёт бўлими бошлиғи ва проф.). Илмий фаолияти паразитология, тропик тиббиёт, бактериология, сувчечак, учуқ, цитомегалия, полиомиелит вируслари культурасига оид.

Ф. Роббинс ва Ж. Эндерс билан ҳамкорликда полиомиелит вируси нейротроп эмаслигини ва вируслар етиштиришда ҳужайралар культураси усулини ишлаб чиққан, бу вирусологиянинг тез ривожланишига имкон берди. Нобель мукофоти лауреати (1954; Ф. Роббинс ва Ж. Эндерс билан ҳамкорликда).


Кирилл алифбосида мақола: УЭЛЛЕР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ФРАНЦИЯ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
ТИББИЁТ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты