СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ — аҳоли соғлиғини муҳофаза кдпишга йўналтирилган ижтимоий, иқтисодий ва тиббий тадбирлар тизими. Соғлиқни сақлаш касалликларнинг одцини олиш ва даволаш, соғлом турмуш ва меҳнат шароитини яратиш, юқори меҳнат қобилиятини ва узоқ умр кўришни таъминлашга қаратилган умумий тадбирларни кўзда тутади; унинг асосий вазифаси беморларга замонавий, ихтисослашган ҳамда мос тарзда ёрдам кўрсатишдан иборат.

Соғлиқни сақлаш Шарқда, хусусан Ўзбекистонда узоқ тарихга эга. Айниқса ўрта асрда бу ҳудудда табобат илмида юқори босқичларга эришилди. Шу даврда юнон ва б. тиллардан қад. тиббий асарлар араб тилига таржима этилиб, улардаги тавсиялар амалиётда қўлланила бошлаган. Айни вақтда Шарқ мутафаккирлари табобат илмидан жаҳоншумул асарлар яратганлар. Бу борада Абу Райҳон Берунийнинг «Тиббиётда доришунослик» («Китоб ассайдана фиттиб»), Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» («Ал Қонун фиттиб») асарлари машҳур бўлиб, жаҳон табобатида узоқ даврлар мобайнида асосий қўлланма бўлиб келган. Айниқса, Абу Али Ибн Сино даволашнинг янги усулларини қўллаб табиб (ҳаким) сифатида ўз даврида жуда машҳур бўлди. Кейинги даврларда ҳам табиблик Туркистонда соғлиқни сақлашнинг асосий шакли бўлиб келди. Табиблар мадрасаларда таълим олишган ёки устозшогирдлик йўли билан турли касалликларга, синганчиққанлар, ярачақаларга даво қилишни, хасталикларнинг олдини олишни ўрганишган. Уларнинг кўплари нафақат беморларни даволаш, балки доридармонлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланганлар. Соҳибқирон Амир Темур бошқа маърифий ишлар қатори аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ишига ҳам алоҳида эътибор берган. Бошқа мамлакатлар машҳур табибларини пойтахт Самарқандга олиб келиб, махсус шифохоналар очган.

Мовароуннаҳр ва Хуросонда 8—9-а. даёқ шифохоналар учун махсус бинолар курила бошлаган. Шифохоналар 15-а. да Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларда ҳам кўп бўлган. Бундай жамоат шифохоналари «Дор ушшифо» («Даволаш уйи») номи билан юритилиб, уларда замонасининг билимдон табиблари беморларни даволашган. «Дор ушшифо»даги махсус дорихоналарда доришунослар беморлар учун доридармонлар тайёрлаб беришган. Аксарият шифохоналарда табиблар беморларни даволашдан ташқари, табобат илми билан ҳам шуғулланган. Шифохоналар очишга Алишер Навоий хам катта ахамият берган.

Манбалардан маълум бўлишича, кейинги йилларда ҳам Туркистоннинг баъзи вилоятларида махсус шифохоналар бўлган. Хусусан, машҳур адиб Восифий Зайниддин Маҳмуд (1485 — 1551) «Нодир воқеалар» («Бадоеъ улвақоеъ») асарида Тошкентнинг шаҳар қўрғонидан ташқаридаги Кайковус чорбоғи ҳақида қизиқарли воқеаларни баён қилиб, бу ерда хон ва султонлар учун шифохона бўлганлигини ёзган..У даврларда сув, ҳаво, осмон, ер тозалигига, яъни замонавий тушунча — экологияга аҳамият берилган.

Туркистонни чор Россияси босиб олганидан кейин ўлкага Ғарбга хос тиббий муассасалар кириб келди. Подшо ҳукумати Туркистондаги ўз қўшинларининг манфаатини кўзлаб 1868 й. Тошкентда ҳарбийлар ва амалдорлар учун касалхона (лазарет) очди. Кейинчалик бошқа шаҳарларда ҳам каттакичик касалхоналар, шифохоналар очила бошлади. 1872 й. Самарқандда, 1873 й. Хивада, 1891 й. Бухорода унчалик катта бўлмаган касалхоналар очидди. Пекин улар, асосан, давлат хизматчилари ва рус фуқароларига хизмат кўрсатган. Хусусан, аёлларга туғруқхона ёки касалхонада тиббий хизмат кўрсатиш иши узоқ вақтгача уюшмаган ҳодда қолиб кетаверган. Фақат 1880 й. Тошкентда хайрия йўли билан атиги 4 ўринли туғруқхона ташкил этилди, аёллар ва болаларга мўлжалланган амбулаториялар очилди. Меҳнатни муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлашга доир уюшган мунтазам тизим йўқпиги учун собиқ Туркистон тупроғида кўпгина юқумли касалликлар ҳаддан ташқари кўп учрар, баъзида эпидемияга айланиб, қанчаданқанча кишиларнинг ёстиғини қуритар эди. Чунончи, 1872 й. даги вабо эпидемияси вақтида Туркистон ўлкасида 38 минг киши нобуд бўлди. 1892 й. дан 20-а. бошларигача 6 марта вабо эпидемияси бўлиб, ҳар сафар минглаб кишиларнинг ёстиғини қуритди. Ўлкада безгак, лейшманиоз, трахома, ришта ва б. касалликлар ҳам анча кўп учрар эди. Мас, Бухородек катта шаҳар аҳолисининг бешдан бир қисмидан кўпроғи ришта касаллигига гирифтор бўлган.

Ўтган асрнинг 20й. ларида бу борада бир қатор ташкилий ишлар амалга оширилди. Соғлиқни сақпаш халқ комиссарлиги тузилиб, ўлкадаги мавжуд касалхона, амбулаториялар ва б. тиббий муассасалар давлат тасарруфига ўтказилди. Даволаш ва эпидемияларга карши курашиш учун сайёр отрядлар тузилди, бактериологик лаб. ишга туширилди, умумий ўринлар сони 7 мингга яқин касалхоналар очилди. Ўлкада чин чечак, вабо, ришта, безгак, трахома, лейшманиоз сингари касалликлар, асосан, тугатилди, сил, тери касалликлари ва б. касалликлар сезиларли даражада камайди.

Ўлкада Соғлиқни сақлаш тизимининг моддийтехник базаси босқичмабосқич кенгайтирилиб, мустаҳкамланди. Тошкентдаги йирик касалхоналарда тор мутахассисликлар бўйича ихтисослашган кўз, қулоқ, асаб касалликлари бўлимлари ва б. ташкил этилди. Самарқандда янги касалхона, Қўқонда болалар касалхонаси, Фарғонада беморларни физиотерапевтик усуллар билан даволайдиган махсус шифохона очидди. Тошкентда шу соҳадаги кичик хусусий касалхона негизида 1919 й. 150 ўринга мўлжалланган физиотерапия ин-ти барпо этилди.

1920 й. Тошкентда силга кдрши дастлабки диспансер иш бошлади. 1922 й. врачликсанитария назорати ташкилоти тузилди. 1924 й. Тошкентда теританосил касалликлари диспансери, Бухорода эса тропик тиббиёт ин-ти (ҳоз. Самарқанддаги тиббиёт паразитологияси и. т. института) очилди. 1924 й. га келиб Туркистонда 6 тропик ст-я ва унинг жойлардаги тармоқдари ишлаб турди. 1924 й. республикада 53 касалхона, 151 амбулатория (уларнинг 79 таси қишлоқ жойларида), 40 фельдшерлик пункти ва б. муассасалар бор эди. Шу йилларда тиббиёт таълимини йўлга қўйиш ва маҳаллий аҳолидан тиб мутахассислари тайёрлашга киришилди. 1918 й. да Тошкентда дастлабки тиббиёт ўқув юрти — ҳоз. Охунбобоев номидаги Республика тиббиёт билим юрти, орадан бир йил ўтиб, олий тиббиёт мактаби очилди, фельдшерлик курслари, қисқа муддат ўқитиладиган жаррохлик курслари, мурувват ҳамширалари курслари ташкил этилди. Олий тиббиёт мактаби 1920 й. да Ўрта Осиё давлат ун-ти таркибидаги тиббиёт фтига айлантирилди. Бу фтда ўқишга ёшларни тайёрлаш учун республиканинг кўпгина шахарларида ишчи фтлари очилиб, уларга ўзбек ғамда бошқа ерли аҳоли йигитқизлари жалб этилди. Ўрта Осиё давлат ун-ти олий маълумотли тиббий ходимлар тайёрлашдагина эмас, балки жойларда янги тиббиёт ўқув юртлари очишда ҳам муҳим ўрин тутди. 1925 й. вилоятларнинг марказларида тиббиёт марказлари очидди. ун-тнинг тиббиёт фти 1931 й. мустақил тиббиёт ин-ти (Тошкент тиббиёт институти)га айлантирилди. Самарқандда ҳам Самарқанд тиббиёт институти очилди. 1932 й. Тошкент врачланр малакасини ошириш институҒяиташкил этилди. 1937 й. Тошкент фармацевтика институти иш бошлади. Айни вақтда илмий тадқиқот интлари ҳам барпо этилди. 1937 й. Тошкентда сил, 1940 й. қон қуйиш интлари бор эди. Саноат корхоналари ва қишлоқ жойларига кўплаб врачлар юборилди, шахар ва қишлокларда янги касалхоналар, поликлиникалар, амбулаториялар очилди, ҳавоси соф ва хушманзарали жойларда иқлимий курортлар, шифохоналар барпо этилди.

1941—45 йлардаги уруш даврида Ўзбекистон С. с. тизими зиммасига анча масъулиятли вазифа тушди. Жароҳатланган ва шикастланган жангчилар учун госпиталлар очиш, Соғлиқни сақлаш тизимининг моддийтехник базасини янада мустақкамлаш, ўлканинг санитария ҳолатини барқарор саклаб туриш керак эди. Тез орада 130 дан ортиқ харбий госпиталлар очилди, Ленинграддаги Ҳарбий тиббиёт академияси, Москва тиббиёт ин-ти ва б. тиббий и. т. муассасалари Ўзбекистонга кўчириб келтирилди. Республикада уруш ногиронларини даволаш учун махсус жаррохлик шифохоналари очилди.

Урушдан кейин республикада бир қанча тиббий илмий тадқиқот интлари кайтадан иш бошлади ва янгилари пайдо бўлди (санитария, гигиена ва касб касалликлари, онкология ва радиология, педиатрия илмий тадқиқот интлари ва б.). 1955 й. Андижон тиббиёт институти, 1972 й. Ўрта Осиё, ҳоз. Тошкент тиббиёт педиатрия институти, 1990 й. эса Бухоро тиббиёт институти очилди. Кейинчалик 1ТошТИ нинг Урганч филиали, 2ТошТИнинг Фарғона филиали, Тошкент тиббиёт педиатрия ин-тининг Нукус филиали ташкил этилди. Кардиология, гастроэнтерология, эндокринология, неврология, гематология, пульмонология, аллергология, ревматология ва б. соҳалар бўйича хизмат кўрсатадиган йирик клиникалар ишга туширилди. Ўзбекистонда шифохоналар сони 1010 та, улардаги ўринлар сони 140072 та бўлди (2003). Советлар тузуми даврида Соғлиқни сақлаш муассасалари тармоги анча кенгайган бўлсада, лекин экологик номутаносибликлар туфайли ташқи муҳитнинг бузилиши, хусусан, ерга турли хил кучли кимёвий моддалар солиниши, пахта яккаҳокимлиги ва б. ижтимоий нохушликлар натижасида аҳоли орасида турли ички касалликларнинг кўпайиши кузатилди.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасини қайтадан ислоҳ қилиш бошланди, Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий тамоили — профилактик йўналишни тиклаш; унинг замонавий ва самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тадбирларини кучайтириш; тиббий таълим тизими ва кадрлар тайёрлаш соҳасини такомиллаштириш; и. т. ишларини давр ва жамият ҳаётининг талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта ташкиллаштириш; мамлакатда сифатли ва етарли миқдорда доридармон, тиббий ашёлар ҳамда шу соҳага тааллуқли техник воситалар ишлаб чиқарадиган саноат вужудга келтириш; С. с. муассасаларининг моддий техник базасини янада яхшилаш; даволашпрофилактика муассасаларининг бир қисмини давлат тасарруфидан чиқариб, мулкчилик шаклини ўзгартириш асосий вазифа қилиб қўйилди.

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш ишларини ЎзР Соғлиқни саклаш вазирлиги бошқаради. Кррақалпоғистон Республикасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, шаҳарлар ҳамда туманларда тегишли бошқарма ёки бўлимлар мавжуд. Республикада Сени ривожлантиришда ЎзР Касаба уюшмалари федерацияси, шунингдек, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси, «Қизил ярим ой» жамияти, «Нуроний» жамғармаси ва б. ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда (қ. Ижтимоий жамғарма).

Бозор муносабатларига ўтиш Соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам янги талаблар қўйди. Хусусан, маъмурийбошқариш сарфхаражатларини камайтириш; беморларни даволаш жараёнида кундузги камхаражат ва самарали усуллардан фойдаланиш; шифохоналар иш ҳажмининг бир қисмини поликлиникага кўчириш, кам самарали ўринлар сонини қисқартириш; шартнома асосида бажариладиган ишлар учун ҳақ олиш ва б. чоралар кўрилмоқда.

Аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш кўп жиҳатдан давлат эпидемиология хизмати фаолиятига боғлиқ. Ўзбекистонда санитарияэпидемиология ст-ялари ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг ташкилийуслубий ва мувофиклаштирувчи ишларини олиб борадиган «Саломатлик» марказлари бу вазифани амалга оширмоқца.

Республикада «Саломатлик» институти, унинг вилоятлар ва шаҳарлардаги шохобчалари радио ва телевидение ҳамда матбуотдан фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида санитариягигиенага оид билимларни кенг тарғиб қилиб боради.

Болаларга ихтисослашган тиббий ёрдам берувчи муассасалар тармоғи барпо этилди. Республикада ишлаб чиқилган «Соғлом авлод учун» дастури аввало мунтазам ўтказиб туриладиган тиббий текширишлар асосида саломатлиги заиф ва касалманд мактаб ўқувчилари ва ўсмирларни аниклаб, уларни ва умуман ёш авлодни соғломлаштириш чоратадбирларини амалга ошириб боришни кўзда тутади.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яхши моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун 1993 й. 7 майда ЎзР нинг I ва II даражали «Соғлом авлод учун» ордени таъсис этилди.

Ўзбекистонда тиббий таълимнинг узлуксиз бўлишига ва мутахассисларнинг ўз малакаларини ошириб боришига катта аҳамият берилади. Тошкентда врачлар малакасини ошириш ин-ти ишлаб турибди. Унинг 43 кафедраси ва ҳар хил ихтисосликка мўлжалланган курсларида ҳар йили 8—10 минг врач ўз малакасини оширади.

Мамлакатда Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳот босқичмабосқич олиб борилди. Биринчи боскичда (1991—94 й. лар) бутун эътибор оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш хизматини такомиллаштириш, демографик кўрсаткичларни барқарорлаштириш, юқумли касалликларни камайтиришга каратилди.

Иккинчи босқичда (1994—98 й. лар) дорихоналар ва бир қанча даволашпрофилактика муассасалари хусусийлаштиридди, амбулаторияполиклиника хизмати ривожлантирилиб қайта тузилди. Натижада, аҳолининг касалхонада ётиб даволаниши 1997 й. даги 18,3% ўрнига 2001 й. да 13,8% га камайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махдамасининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқлари ижтимоий инфраструктурасини 2000 йилгача бўлган даврда ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига (1996 й. 21 май) мувофиқ, Соғлиқни сақлаш соҳасида мутлақо янги муассаса — қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) ташкил этиш ва аҳолига дастлабки фельдшерлик ёрдами эмас, балки малакали врачлик ёрдами кўрсатиш кўзда тутилди. ҚВГТ учун ҳамма кўрсаткичлар — моддий таъминот, кадрлар, замонавий асбобускуналар ва доридармонлар билан таъминлаш бўйича халқаро стандартларга мос келадиган махсус мезон ишлаб чиқилди.

1998 й. дан Соғлиқни сақлашнинг ривожланишида янги давр бошланди — 1998 й. 10 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 1998 — 2005 й. ларда Соғлиқни сақлаш тизимини қайта қуриш Давлат дастури қабул қилинди. Унда мамлакат аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш тадбирлари кўрсатиб берилди. Бу дастур асосида Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини мустаҳкамлаш ва умумий врачлик амалиётини ривожлантириш тадбирлари амалга оширилди. Ҳамма вилоятларда ҚВПнинг кенг тармоклари ташкил этилди, натижада икки босқичли, яъни ҚВП ҳамда туман марказий шифохонаси орқали тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди. Мазкур ишлар Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Саломатлик» лойиҳаси асосида амалга оширилди. Бу С. с. нинг бирламчи бўғини муассасаларини бошқариш ва молиялаштиришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва умумий амалий тиббий ходимлар тайёрлаш имконини берди.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг янги шакли жорий этилди. Натижада мамлакатнинг ҳамма ҳудудларида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга, уйга врач чақириш билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ўртасидаги вақтни анча қисқартиришга муваффақ бўлинди. ғоз. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Нукус ш. ва барча вилоят марказларида унинг филиаллари ҳамда марказий туман ва шаҳар касалхоналари бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Уларда кадрлар тайёрлаш ва улар малакасини ошириш, фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилади.

Тиббий кадрлар тайёрлашда ижобий ўзгаришлар рўй берди. Тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш муддати 7 йилга узайтирилиб, бакалавр ва магистрлар, шунингдек, олий малакали тиббий ҳамширалар — қамширалар иши бакалаврлари тайёрланадиган бўлди.

Оналар ва болаларни муҳофаза килиш хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари узоқ муддатга мўлжалланган Давлат дастурларида [«Оналар ва болалар скрининги» (1998), «Соглом авлод» (2000), «Она ва бола» (2001), «Аёллар ва ўсиб келаётган авлодлар соғлиғини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида» (2002)] белгилаб беридди. Экстрагенитал касалликларни аниклаш ва бундай беморларни согломлаштириш учун фертил ёшдаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш иши янада жонлантирилди, уларни контрацептив воситалар билан таъминлаш ҳажми кўпайтирилди, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида барвакт ва яқин қариндошлар билан турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, экстрагенитал касалликлари бор аёлларда ҳомиладор бўлиш ва туғишнинг олдини олиш буйича тушунтириш ишлари анча фаоллаштирилди. Туғма нуқсонли ва ирсий касаллиги бор болаларнинг туғилиши олдини олиш мақсадида оналар ва болаларда скрининг ўтказиш тизими ташкил этилди, генетика Давлат регистрини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар «Сиҳатсаломатлик» журнали, «Ўзбекистон тиббиёт журнали» ва тиббиёт соҳаларига оид журналларда ёритиб борилади.

Ад.: Каримов Ш. И., Муҳамедиярова Р. Г. ва б., Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш. Муаммо ва истиқболлар, Т., 1998; Н а зиров Ф. Ғ., Она ва боласаломатлиги йўлида, Т., 2001.

Дамин Асадов.


Кирилл алифбосида мақола: СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕРУНИЙ
МАНБАШУНОСЛИК
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты