УЭЛЬС, Уэлс (Wales) — Буюк Британияннж маъмурийсиёсий қисми (тарихийгеографик ҳудуд). Уэльс я. о. ва унга ёндош Англси о. да жойлашган. Майд. 20,8 минг км2. Аҳолиси 3 млн. кишига яқин (2000). Энг катта шаҳри — Кардифф. Маъмурий жиҳатдан 8 графликка бўлинган. Туб аҳолиси — валлий (уэльс) лар.
Ер юзасининг кўп қисми тоғлик. Энг баланд жойи 1085 м. Иқлими мўътадил денгиз иқлими. Ўрмон, ўтлоқ ва ялангликлар бор. Тошкўмир, темир ва полиметалл рудалари конлари мавжуд.
Уэльс худудида қадимда кимврларнинг кельт қабилалари яшаган. Англосакс (5— 6-а. лар) ва норманд (Па.)ларнинг Британия о. ларини босиб олишлари натижасида Уэльс ҳудудидаги кельт қабилаларидан бири бўлган бриттларнинг бир қисми бошқа жойларга кўчирилган. 13а. охирида Уэльс ҳудудини Англия эгаллаб олган (1536 й. гача мухтор князлик). 1301 й. дан инглиз тахтининг ворислари «Уэльс шаҳзодаси» унвонига эгадирлар.