ТИФЛОПЕДАГОГИКА

ТИФЛОПЕДАГОГИКА (юн. typhlos кўр ва педагогика) — дефектологиянинг кўр ва заиф кўрувчи болаларни ўқитиш, тарбиялаш ҳамда уларни меҳнатга тайёрлаш масалаларини ишлаб чиқувчи соҳаси. Болаларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятларини ривожлантиришни, умумий ўрта маълумотга эга бўлишларини, ҳаёт ва меҳнатга тайёрлашни мақсад қилиб қўяди. Тифлопедагогика кўр ва заиф кўрувчи болалар учун таълимни такомиллаштириш йўлларини, ўқувтарбия жараёнини ташкил этиш методларини, махсус мактаб ҳамда мактабгача муассасалар тузилмасини, уларнинг таълимтарбиясининг ташкилий шаклларини ишлаб чиқади. Тифлопедагогиканинг энг муҳим вазифаси болаларда сакланиб қолган кўриш имкониятларидан ўқиш жараёнида тўғри фойдаланиш ва уни ривожлантириш, кўриш имкониятларини сақлаш учун шароит вужудга келтириш, таълимнинг техника воситаларини қўллашдан иборат.

Тифлопедагогика умумий ва махсус пед., психология, физиологик оптика, офтальмология, педиатрия, мактаб гигиенаси, олий нерв фаолияти физиологияси, тилшунослик, тифлотехника фани маълумотларига суянади. Ўзбекистонда 2002/03 ўқув йили кўрлар учун 8 (1,4 минг ўқувчи), заиф кўрадиган болалар учун 3(0,6 минг ўқувчи) мактаб ишлади.


Кирилл алифбосида мақола: ТИФЛОПЕДАГОГИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ПЕДАГОГИКА
ФРАНЦИЯ
БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР ГИГИЕНАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты