УЮРМА ТОКЛАР, Фуко токлари — ўзгарувчан магнит майдонида ҳаракатланаётган массив металл ўтказгичларда ҳосил бўладиган ёпиқ электр индукцион токларп (расмга қ.). У. т. трансформаторларнинг ўзагида, электр машиналарнинг турли кисмлари ва б. да ҳосил бўлади.
Уюрма токлар магнит майдони оқимининг ўзгаришига боғлиқ. Оқим қанча тез ўзгарса Уюрма токлар шунча катта бўлади. Ўтказгичдан маълум йўл бўйича ўтаётган электр токидан фарқли равишда Уюрма токлар ўтказгичнинг ўзида туташади ва уюрма контурлар ҳосил қилади. Бу ток контурлари уларни ҳосил қилган магнит оқимига таъсир кўрсатади. Ленц қоидасига биноан, Уюрма токларнинг магнит майдони шу токни ҳосил қилган магнит оқимининг ўзгаришига қаршилик кўрсатади.
Жоуль — Ленц қонунита мувофиқ, Уюрма токлар ҳосил бўлганда ўтказгичлар қизиб, энергиянинг йўқолишига ва оқибатда машиналарнинг ф. и. к. пасайишига сабаб бўлади. Буларни камайтириш учун ўзгарувчан токда ишлайдиган машина ва аппаратларнинг магнит ўзагини яхлит ферромагнетиклар (электротехника пўлати) дан эмас, балки бирбиридан изоляцияланган (мас, махсус локлар бн) пластиналардан тайёрланади. Уюрма токлар металларни эритиш, уларнинг юзасини тоблаш ва б. да қўлланади.