ТИХОНОВ — Николай Семёнович [1896.22.11(4.12), Петербург [979] — рус ёзувчиси, жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ шоири (1974). 1-жаҳон уруши (1914—18), фуқаролар уруши (1918—20) ва 2жаҳон уруши (1941 — 45) қатнашчиси. СССР Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви котиби (1944 й. дан). 20-й. ларда «Серапион муридлари» адабий тўгараги иштирокчиси. Илк достони «Сами» (1920). Тихонов 20—30-й. ларда Грузия, Арманистон ва Ўрта Осиё бўйлаб саёҳат килган. Таассуротлари асосида «Вамбери» (1925), «Денгиздан денгизгача» (1926), «Уруш» (1931) қиссаларини, «Хавфли одам», «Ҳарбий отлар» (1927), «Абадий транзит» (1934), «Кўчманчилар» каби ҳикоялар ва очерклар китобларини (1931), «Кахетия ҳақида шеърлар» (1935) тўпламини ёзган. «Грузия баҳори» туркум шеърлари (1948) да урушдан кейинги Кавказнинг мафтункор табиати, кишиларининг тинч турмуши, халкдар дўстлиги ифодаланган. Тинчлик учун курашувчиларнинг халқаро харакатида кўп йиллар иштирок этиши, Шарқ ва Ғарб мамлакатларига килган саёҳатлари унинг «Дуст сояси» (1936), «Икки оқим» (1951), «Тинчлик тарафдорларининг иккинчи умумжаҳон конгрессида» (1953) каби туркум шеърларида, «Оқ мўъжиза» (1956), «Яшил зулмат» (1966) каби қиссалари ҳамда «Қўш камалак» (1964) китобида акс этган. Асарлари ўзбек тилида нашр қилинган. Ғ. Ғулом, Ойбек, Зулфия ва б. ўзбек шоирларининг шеърларини рус тилига таржима килган. Ас: Покистон ҳақида ҳикоялар, Тихонов, 1953; Вамбери [қисса], Т., 1963; Яшил зулмат [қиссалар], Т., 1972.