УЮРМА ҲАРАКАТ — сутоқлик ёки газнинг кичик элементлари (зарралари) фақат илгариланма ҳаракат қилибгина қолмай бирор оний ўқ атрофида айланишидан иборат ҳаракати. Табиатда учрайдиган ва техникада ишлатиладиган суюклик ва газ окимининг кўп қисми Уюрма ҳаракат қилади. Трубадаги сувнинг ҳаракати Уюрма ҳаракатга мисолдир. Девор сиртига суюқлик ёпишиши туфайли унинг шу нуктадаги тезлиги нолга тенг, лекин девор сиртидан узокдашган сари суюқлик тезлиги жадал ошиб боради, шунинг учун ёндош қатламларнинг тезлиги бирбиридан катта фарқ қилади; пастки қатламнинг секинлашиши ва юқори қатламнинг тезлашиши натижасида зарралар айлана бошлайди, бу эса, ўз навбатида, Уюрма ҳаракатга олиб келади (1расм). Ҳавонинг атмосферадаги уюрмалари кўпинча катта ўлчамларга эга бўлиб, қуюн ва циклонлар ҳосил қилади. Кўприк устунлари орқасида ҳосил бўладиган сув уюрмалари, дарё оқимида ҳосил бўладиган уюрмалар ва ҳ. к. бунга мисол бўла олади. Уюрма ҳаракат миқдори зарра айланишининг бурчак тезлиги билан ю ифодаланади ва у зарранинг оқимдаги координатасига ва вақтга боғлиқ. вектор берилган нуктадаги муҳит уюрмаси дейилади; агар оқимнинг маълум қисмида S 0 бўлса, оқим уюрмасиз бўлади.
Муҳитда айланаётган зарралар уюрма найчалар ёки айрим уюрма қатламлар ҳосил қилиши мумкин (2расм). Суюқликнинг ичида уюрма найчанинг боши ва охири бўлиши мумкин эмас, улар тугашган бўлиши (уюрма халқа) ёки суюқликнинг чегарасида бўлиши мумкин.
Қовушоқ суюқликларда ишқаланиш кучи бўлиши туфайли ҳосил бўлган уюрмалар ўзининг жадаллигини ўзгартира бориб, астасекин сўнади. Сув ва ҳавода қовушоқлик кам бўлгани учун уюрмалар нисбатан узоқ вақт давом этиши мумкин; қуюнларнинг катта масофадаги бошқа жойларга кўчиши бунга мисол бўлади.
Муҳитда жисм ҳаракати натижасида пайдо бўладиган уюрмалар шу жисмга таъсир кўрсатаётган кўтариш кучининг маьлум бир қисмини ва тўқнашувчи жисмга қарши йўналган қаршилик кучи катталигини белгилайди. Уюрма ҳаракатни ўрганиш самолёт қанотларини, ҳаво парракларини, турбина парракларини ҳисоблаш ва лойиҳалашда катта аҳамиятга эга.