УЮШИҚ БУЛАКЛАР

УЮШИҚ БУЛАКЛАР — гапда бир хил сўроққа жавоб бўлиб, бир хил синтактик вазифани бажариб, тенг боғловчилар ёки санаш оҳанги билан боғланган ran бўлаклари. Бундай бўлаклар гапда бирдан ортиқ ҳолда қатор келиши мумкин ва бу гаплар Уюшиқ булаклар ли гаплар ҳисобланади. Mac, Toбора кўтарилаётган қуёш ўрик, олма, шафтоли ва гилосларнинг шохларига ўзининг эрталабки ёғдусини сепмоқда. Бу гапда ўрик, олма, шафтоли ва гилос сўзлари уюшиб келган. Улар бир хил сўроққа жавоб бўлиб, бир хил синтактик вазифани бажармоқда. Улар ўзаро санаш оҳанги ва тенг боғловчи ёрдамида бириккан. Гапнинг барча бўлаклари уюшиқ бўла олади: уюшиқ эгалар, уюшиқ кесимлар, уюшиқ аниқловчилар, уюшиқ тўлдирувчилар, уюшиқ ҳоллар. Уюшиқ булаклар қисмлари, одатда, бир хил грамматик шаклда бўлади. Гапнинг бўлаклари яккаякка ҳолда ёки ўзига боғлиқ сўзлар билан кенгайган ҳолда уюшиб келиши мумкин: Абдулла Қаҳҳорнинг ижодий тажрибаси китобхонлар учун ҳам, адабиётшунослар учун ҳам, ёш ёзувчилар учун ҳам бебаҳо бир манбадир (П. Қодиров).


Кирилл алифбосида мақола: УЮШИҚ БУЛАКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚУЁШ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты