УҲУД ЖАНГИ

УҲУД ЖАНГИ (Уҳуд Мадина ш. яқинидаги тепалик номи) — 625 й. 23 мартда Уҳуд тепалигида мусулмонларнинг маккаликлар билан бўлган жанги. Бадр жангида маккалик мушриклар маглубиятга учрагач, мусулмонлардан ўч олмоқчи бўлишган. Маккаликларнинг 3000 га яқин жангчиси, жумладан, 200 отлиқ аскари, 800 совут кийган жангчиси, Муҳаммад (сав)нинг эса 700 пиёда аскари (шулардан 100 нафари совутли) бор эди. Маккаликлар жанг майдонида яхши мавқени эгаллашганди. Муҳаммад (сав) ҳам аскарларини керакли жойга жойлаштириб, тепалик томонини қўриклаш уЧун 50 та камончини қўйиб, уларга бу ердан силжимасликни тайинлаган. Жанг дастлабки пайтда мусулмонлар фойдасига ҳал бўла бошлади. Улар айни душманни таъқиб этадиган пайтда ғанимат (ўлжа) тўплашга тушдилар. Камончилар қам ўлжасиз қолмасликни ўйлаб ўз турган жойларини ташлаб кетишди. Бундан фойдаланган маккаликларнинг Холид ибн Валид бошчилигидаги отлиқ қўшини мусулмонлар қўшинининг орқа томонига ўтиб ҳужум қилди. Бу жангда мусулмонлар кўп талафот кўрган: Муҳаммад (сав) қуршовда қолиб, яраланган, 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Маккаликлар эса 19 кишисини бой берган. Мусулмонларнинг муваффақиятсизликка учраганлигининг сабаби Қуръон оятларида баён этилган.


Кирилл алифбосида мақола: УҲУД ЖАНГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ИБН СИНО
ТОШКЕНТ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты